Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Арофатхон Абдуваҳобовнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссеретацияси ҳимояси  ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий дидактик таъминот воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантириш технологияси (педагогика ва психология таълим йўналиши мисолида”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped2217.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий раҳбар: Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2020.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфуддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий дидактик таъминот воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантиришнинг  мазмуни, моҳияти ва тамойиллари ижтимоий-гуманитар таълим тамойилларини (концептуаллик, интегративлик, вазиятлилик, мулоқатчанлик, ҳар хиллик), тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг психологик омилларини  ҳамда тарихий тафаккур турлари (миллий-тарихий, глобал, маданий, диний) ва операцияларини (анализ, синтез, таққослаш, абстракция, умумлаштириш, конкретлаштириш, классификациялаш, тизимлаштириш) комправистик таққослаш асосида очиб берилган;
замонавий дидактик таъминот воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантиришнинг мазмун ва талаблари, процессуал асослари интерфаол таълим платформалари, вертуал дарслик, тарихга доир интерфаол ўйинлар, видеолавҳалар, вертуал таълим платформаларини адаптив қўллаш ҳамда компетенсиявий талабларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда замонавий дидактик таъминот воситасида тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг методик таъминоти ва дидактик шарт-шароитлари мутахассислик фанларини ўқитишда тафаккурни ривожлантирувчи методлар („Граффити“, „АБC мавзулар“, „Остин-устун“, „Тасвирлар сўзлаганда“, „Бугунги кунда мен буни хоҳламас эдим“, „Адванcе Организер“, „Тарихий далиллар орқали педагогик тафаккур“)ни функсионал дидактика қоидаларига кўра имплеминтация қилиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш тузилмавий компонентларни (мазмун ва талаблари, процессуал асослари, методик таъминоти ва дидактик шарт-шароитлари) моҳияти тарихий тафаккурни ривожлантириш усуллари (манба таҳлили, тарихий вақтнинг муайян аспектларига фокуслаш, муҳокама ва мунозара, масала моҳиятини турли аспектларда таҳлил қилиш, стратегик таҳлил қилиш) ҳамда рефлексив усулларни рационал дуализация муҳитига репродуктивликда жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий дидактик таъминот воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантириш  технологияси такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бо'лажак  о'қитувчиларнинг  тарихий  тафаккурини  ривожлантиришнинг  мазмун,  моҳияти  ва тамойиллари  ижтимоий-гуманитар  таълим  тамойилларини  (концептуаллик,  интегративлик,  вазиятлилик, мулоқатчанлик,  ҳар-хиллик),  тарихий  тафаккурни  ривожлантиришнинг  психологик омилларини ҳамда  тарихий тафаккур  турлари  (миллий-тарихий, глобал, маданий, диний) ва операцияларини  (анализ,  синтез, таққослаш, абстракция, умумлаштириш, конкретлаштириш,  классификациялаш  тизимлаштириш)  компаративистик таққослаш асосида ёритиб беришга  оид тавсиялар „Педагогика назаряси ва тарихи (Тарихий тафаккурни ривожлатириш)” номли  о'қув  қо'лланма  мазрнунига  сингдирилган  (Олий  ва  ўрта махсус  та'лим  2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи  асосида  берилган  106-238  рақамли  нашр  рухсатномаси). Натижада тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг мазмуни, моҳияти ва тамойилларини аниқлаштириш имкони оширилган;
замонавий дидактик таъминот воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантиришнинг мазмун ва талаблари, процессуал асослари интерфаол таълим платформалари, виртуал дарслик, тарихга доир интерфаол ўйинлар, видеолавҳалар, виртуал таълим платформаларини адаптив қўллаш ҳамда компетенсиявий талабларига устуворлик беришга доир таклиф ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2023 йил 11-апрелдаги 02-07-1289/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини замонавий дидактик воситасида ривожлантиришнинг мазмун ва талаблари, процессуал асосларини аниқлаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда замонавий дидактик таъминот воситасида тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг методик таъминоти ва дидактик шарт-шароитлари мутахассислик фанларини ўқитишда тафаккурни ривожлантирувчи методларини функсионал дидактика қоидаларига кўра имплеминтация қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли  “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2023 йил 11-апрелдаги 02-07-1289/04-сонли далолатномаси). Натижада замонавий дидактик таъминот воситасида тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг методик таъминоти ва дидактик шарт-шароитларини аниқлаштириш имкони яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш тузилмавий компонентларни моҳияти тарихий тафаккурни ривожлантириш усуллари ҳамда рефлексив усулларни рационал дуализация муҳитига репродуктивликда жорий этиш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар  Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2023 йил 11-апрелдаги 02-07-1289/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантириш технологияларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish