Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллоев Яшнаржон Махкамович
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда халқ ўйинларидан фойдаланиш технологиялари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3834.
Илмий раҳбар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Усмонходжаев Талаът Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда халқ ўйинларидан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда халқ ўйинларидан фойдаланиш технологиялари хусусиятлари ва омиллари қадриятли, гносеологик, фаолиятли-ижодий ва рефлексив-баҳолашга доир мезонлари  педагогик рефлекцияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантириш жараёни халқ ўйинларидан фойдаланиш технологияларини гуманистик-қадриятли, акмеологик, креативлик, рефлексивлик ёндашувлар устуворлигини таъминлашнинг коммуникатив – мулоқот материалларини мазмунли, методологик, фаолиятли-технологик ва натижавий-баҳолаш каби компонентларнинг узвий алоқадорлигини инобатга олиш асосида такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда халқ ўйинларидан синфдан ташқари машғулотларда фойдаланишнинг методик-дидактик таъминотини киришимлик, қизиқиш, ташкилотчилик, коммунативлик, лойиҳалаштириш каби методолгик технологиясини яратиш орқали ўқувчиларда жисмоний маданият компетентликнинг ривожланиш даражаларини баҳолаш мезонлари ва ўзлаштириш кўрсаткичлари имитацион технологияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда  халқ ўйинларидан фойдаланиш, халқ ўйинларни ташкил этишга доир интерфаол методларини ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситаларини ўзига хос хусусиятлари ва уларни  амалиётга жорий этиш механизмига асосланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда  халқ ўйинларидан фойдаланиш технологияларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда халқ ўйинларидан фойдаланиш технологиялари хусусиятлари ва омиллари қадриятли, гносеологик, фаолиятли-ижодий ва рефлексив-баҳолашга доир мезонлари  педагогик рефлекцияга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2019-2022 -йилларда бажарилган №ОТ-Ф1-002 “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Респуликаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 10 апрелдаги 01/11-01/11-242-сон маълумотномаси). Натижада, дарсдан ташқари тўгаракларда психологик-педагогик хусусиятларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантириш жараёни халқ ўйинларидан фойдаланиш технологияларини гуманистик-қадриятли, акмеологик, креативлик, рефлексивлик ёндашувлар устуворлигини таъминлашнинг коммуникатив – мулоқот материалларини мазмунли, методологик, фаолиятли-технологик ва натижавий-баҳолаш каби компонентларнинг узвий алоқадорлигини инобатга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан               Т.Н.Қори –Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий – тадқиқот институтининг Қорақалпоқ филиали илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2018-2021 -йилларда бажарилган А1–ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадириятлар уйғунлиги асосида маънавий–ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида  фойдаланилган (Ўзбекистон Респуликаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 10 апрелдаги 01/11-01/11-242-сон маълумотномаси).  Натижада, юқори синф ўқувчиларида инсоний фазилатларни ноанъанавий миллий ҳаракатли ўйинлар воситасида ривожлантириш, жисмоний тарбия дарслари мазмунини бойитишда уларни таълим-тарбиявий жараёнга татбиқ этиш самарадорлигини оширишга эришлган;
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда халқ ўйинларидан синфдан ташқари машғулотларда фойдаланишнинг методик-дидактик таъминотини киришимлик, қизиқиш, ташкилотчилик, коммунативлик, лойиҳалаштириш каби методолгик технологиясини яратиш орқали ўқувчиларда жисмоний маданият компетентликнинг ривожланиш даражаларини баҳолаш мезонлари ва ўзлаштириш кўрсаткичлари имитацион технологияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2019-2022 -йилларда бажарилган №ОТ-Ф1-002 “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Респуликаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 10-апрелдаги 01/11-01/11-242-сон маълумотномаси). Натижада, дарсда ва дарсдан ташқари машғулотлар ўтказиш сифати ва самарадорлигини оширишга эришилган;
юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни ривожлантиришда  халқ ўйинларидан фойдаланиш, халқ ўйинларни ташкил этишга доир интерфаол методларини ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситаларини ўзига хос хусусиятлари ва уларни  амалиётга жорий этиш механизмига асосланган ҳолда такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори –Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий – тадқиқот институтининг Қорақалпоқ филиали илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2018-2021 -йилларда бажарилган А1–ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадириятлар уйғунлиги асосида маънавий–ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида  фойдаланилган (Ўзбекистон Респуликаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 10 апрелдаги 01/11-01/11-242-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсида ва дарсдан ташқари машғулот-ларда ДЦ асосида қўйиладиган Давлат талабларининг бажарилишида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish