Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатов Исройилжон Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Инсон капитали самарадорлигининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal1001.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ғаниев Баходиржон Содикжонович (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Исақова Замирахон Рухиддинова, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда инсон капитали самарадорлигининг ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капиталини ривожлантириш жамиятда барқарор иқтисодиёт ва инновацион ривожланиш тизимларини универсаллашуви таъминлаши сабабли ижтимоий турмушда оила-муваффақият-фаровонлик стимулини юксалтириши орқали замонавий жамиятнинг детирминанти эканлиги аниқланган;
шахсда интеллектуал капитал компонентларини (инсон капитали, таркибий капитал муносабатлар капитали) статик ривожлантириш инсондаги билим, ижодкорлик ва дунёқараш аспектларининг уйғунлигини таъминлаши сабабли жамиятда инсон-жамият-давлат тамойилини рационаллашувини таъминловчи мезон эканлиги асосланган;
интеллектуал капитални юксалтириш, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларини ифодаловчи прагматик сиёсати жамиятда янги синф, ижтимоий қатламлар ўсиб боришини таъминлаши сабабли социумлараро ижтимоий маконда таълим ва самарадорлик ўртасидаги ички регулятор эканлиги очиб берилган;
халқ фаровонлигини таъминлашда ижтимоий капитал динамикасини ўсиб бориши, жамиятда мулкий плюрализм ва хусусий мулкнинг парадигмал ўзгаришларини келтириб чиқариши орқали инсондаги билим, кўникма ва қобилият узвийлигини таъминлаши интеллектуал салоҳиятга кўп қиррали рационал омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон капитали самарадорлигининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инсон капиталини ривожлантириш, жамиятда барқарор иқтисодиёт ва инновацион ривожланиш тизимларини универсаллашуви замонавий жамият воқелигига мослаштириш учун стратегик ресурс эканлигига доир амалий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг Х йўналишида белгиланган “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар, шонли саналарни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2022-йил 21-декабрдаги 399-сон далолатномаси). Натижада жамият ижтимоий ҳаётида оила-муваффақият-фаровонлик стимулини юксалтириб шахсда анъанавий ва замонавий қадриятлар уйғунлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
шахсда интеллектуал капитал компонент (инсон  капитали,  таркибий  капитал  ва  муносабатлар  капитали)ларини ривожлантириш, етук кадрларни тарбиялаш, уларнинг қўллаб-қувватлашнинг рационал омил эканлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ватанпарвар” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампаниясининг 2023-йил 4-майдаги 04-15/978-сон далолатномаси). Натижада, инсондаги билим, ижодкорлик ва дунёқараш аспектларининг уйғунлигини таъминлаш ёшлар дунёқараши такомиллаштирига, ватанга муҳаббат туйғуси юксалтиришга хизмат қилган;
интеллектуал капитални юксалтириш, давлатнинг реал ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи прагматик сиёсати ривожлантириб боришга доир амалий тавсиялари ва хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг Х йўналишида белгиланган “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар, шонли саналарни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2022-йил 21-декабрдаги 399-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда янги синф, ижтимоий қатламлар ўсиб боришини таъминлашга социумлараро ижтимоий маконда таълим ва самарадорлик ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга хизмат қилган;
халқ фаровонлигини таъминлашда ижтимоий капитал динамикасини ўсиб бориши жамиятда ёшларнинг интеллектуал қобилиятини қўллаб-қувватлаш, ўз истеъдодларини намоён этиши динамикасини юксалтириш, уларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб қилиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли равишда тарғибот ишлар натижасида камбағалликдан чиқиш воситаси эканлиги оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ёш китобхон танлови” кўрсатувининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампаниясининг 2023-йил 4-майдаги 04-15/978-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда мулкий плюрализм ва хусусий мулкнинг парадигмал ўзгаришларини келтириб чиқариши орқали инсондаги билим, кўникма, таълим,  қобилият узвийлигини таъминлаши интеллектуал салоҳиятги кўп қиррали рационал омили эканлигини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish