Sayt test rejimida ishlamoqda

Хотамов Шухрат Носировичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкум шахсларни ахлоқий тарбиялашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1997.  
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудов Розмет Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкум шахсларни ахлоқий тарбиялашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш мазмуни пенитенсиар тизимни даврлаштириш хусусиятларига асосланиб тарбиявий-профилактик жараённинг “меҳнат–ахлоқ тузатиш” тамойили орқали ахлоқий мажбуриятларни шакллантириш имкониятларини аниқлаш асосида бойитилган;
маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш имкониятлари  пенитенсиар тизим кадрларининг конструктив мулоқот, педагогик-психологик тайёргарлик компонентлари ва педагогик қобилиятларни даражалаш асосида кенгайтирилган;
маҳкум шахсларни ахлоқан тузалганлик ва тарбияланганлик мезонлари ахлоқан тарбияланганлик кўрсаткичлари ҳамда маҳкум шахсларнинг психологик портретига мувофиқ келувчи шахснинг хулқий хусусиятларини намоён этишга мойиллигини белгиловчи омилларни ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялашда маданий-маърифий тадбирларнинг ахлоқий тарбиялаш имкониятлари пенитенсиар тарбия усулларини ижтимоий муҳитни имитасия қилиш жараёнларига уйғунлаштириш асосида кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш назарияси ва методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш мазмуни пенитенсиар тизимни даврлаштириш хусусиятларига асосланиб тарбиявий-профилактик жараённинг “меҳнат–ахлоқ тузатиш” тамойили орқали ахлоқий мажбуриятларни шакллантириш имкониятларини аниқлаш асосида бойитишга оид таклифлардан “Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш” номли ўқув қўлланмани ишлаб қичишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада пенитенсиар педагогик тизимнинг турли даврлардаги мазмуни асосида маҳкум шахсларни ахлоқий тарбиялаш тамойилларини аниқлаш имконияти яратилган;
маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш имкониятлари  пенитенсиар тизим кадрларининг конструктив мулоқот, педагогик-психологик тайёргарлик компонентлари ва педагогик қобилиятларни  таснифлаш асосида кенгайтиришга оид таклифлардан “Ижтимоий психология” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 30 августдаги 1-сонли қарорига асосан берилган 22-сонли нашр рухсатномаси). Пенитенсиар тизим кадрларини тайёрлашнинг самарали психологик педагогик техникасини таснифланилишига эришилган;
маҳкум шахсларни ахлоқан тузалганлик ва тарбияланганлик мезонлари ахлоқан тарбияланганлик кўрсаткичлари ҳамда маҳкум шахсларнинг психологик портретига мувофиқ келувчи шахснинг хулқий хусусиятларини намоён этишга мойиллигини белгиловчи омилларни ҳисобга олиш асосида аниқлаштириш, маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялашда маданий-маърифий тадбирларнинг ахлоқий тарбиялаш имкониятлари пенитенсиар тарбия усулларини ижтимоий муҳитни имитасия қилиш жараёнларига уйғунлаштириш асосида кенгайтиришга оид тавсиялардан “Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш” номли ўқув қўлланмани ишлаб қичишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада маҳкум шахсларни психологик портрети яратилиб, маҳкум шахсларни ахлоқан тузатиш ва тарбиялашда маҳкум шахснинг тарбиялашнинг маданий-маърифий тадбирлар йўналишларини аниқлашга имконият яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish