Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимжонова Гулнозахон Исроилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий техник таълим муассасалари талабаларининг техноетик маданиятини ривожлантириш механизми”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2667.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Тургʻуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёдахон Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозим Фозилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    техноетик маданиятни олий техник таълим муассасалари талабларида ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (эмоционол-мотивацион, информацион-когнитив, фаолиятга доир, аксиологик) ўзгарувчан таълим муҳитининг мослашувчанлик, индивидуализация, дифференциация каби даражаларини горизонтал ва вертикал муносабат билан интегративлигини таъминлаш  асосида аниқлаштирилган;
    олий техник таълим муассасаларида техноетик маданиятни ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг ташкилий-методик компоненти инновацион таълимнинг коллоборатив (ҳамкорликда оʻқитиш, оʻқув лойиҳалари ва мустақил таълимни шерикчилик, ҳамкорликда тайёрлаш), аксиологик, рефлексив ҳамда футурологик ёндашувларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
    педагогик жараённинг коммуникативлигини изчиллик ва узвийлик принципларига мос таъминлашга қаратилган синергетик, герменевтик ва  праксиологик ёндашув асосида олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантириш жараёнлари ўқув материалларини имитацион-вариативлик ва визуал-амалий йўналганлик имкониятлари  ижодий фаолликни ошириш траекторяси билан адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
    олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти умумкасбий фанлар мазмунини моделлаштириш дастурлари билан интеграциялаш,  экспериментал фаолиятни индивидуаллаштириш билан қайта алоқага киришувининг интенсивлигини касбий дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантириш механизмлари ва технологияси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
техноетик маданиятни олий техник таълим муассасалари талабларида ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини (эмоционол-мотивацион, информацион-когнитив, фаолиятга доир, аксиологик) ўзгарувчан таълим муҳитининг мослашувчанлик, индивидуализация, дифференциация каби даражаларини горизонтал ва вертикал муносабат билан интегративлигини таъминлаш  асосида очиб беришга доир тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналишига оид оила, таълим, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар режасини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 15-июлдаги 199-сон маълумотномаси). Натижада, олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантириш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда эмпирик баҳолаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олий техник таълим муассасаларида техноетик маданиятни ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг ташкилий-методик компонентини инновацион таълимнинг коллоборатив (ҳамкорликда оʻқитиш, оʻқув лойиҳалари ва мустақил таълимни шерикчилик, ҳамкорликда тайёрлаш), аксиологик, рефлексив ҳамда футурологик ёндашувларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2022 йилларда бажарилган ФЗ2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 8-ноябрдаги 02-07-3942/04-сон далолатномаси). Натижада, халқаро ОТМлар тажрибаси асосида олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантиришга қаратилган интерфаол методларни ишлаб чиқиш учун хизмат қилган;
педагогик жараённинг коммуникативлигини изчиллик ва узвийлик принципларига мос таъминлашга қаратилган синергетик, герменевтик ва  праксиологик ёндашув асосида олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантириш жараёнларини ўқув материалларини имитацион-вариативлик ва визуал-амалий йўналганлик имкониятларини  ижодий фаолликни ошириш траекторяси билан адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2022 йилларда бажарилган ФЗ2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновасион механизмлари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 8-ноябрдаги 02-07-3942/04-сон далолатномаси). Натижада, олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантиришга доир мустақил таълимни ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти умумкасбий фанлар мазмунини моделлаштириш дастурлари билан интеграциялаш,  экспериментал фаолиятни индивидуаллаштириш билан қайта алоқага киришувининг интенсивлигини касбий дифференциаллаштириш асосида такомиллаштиришга доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2022 йилларда бажарилган ФЗ2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 8-ноябрдаги 02-07-3942/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши олий техник таълим муассасалари талабаларида техноетик маданиятни ривожлантириш, техноетик онг ва тафаккурни шакллантиришда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ҳамкорлигидан оқилона фойдаланишга қаратилган педагогик технологияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish