Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулаймонов Баҳодир Абдуалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Корхоналарида реструктризациялаш жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш »,
08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt335
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович иқтисодиёт фанлари доктори, академик, Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: В.Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда реструктуризациялаш жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
          услубий ёндашувга кўра “реструктризация” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг ташкилий ва иқтисодий тузилмасини трансформациялаш, инқирозга қарши молиявий соғломлаштириш, бизнес фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қайта ташкил этиш, корхона фаолиятини ислоҳ қилиш ёки унинг капитал тузилмасини реструктуризациялаш жараёнларининг мажмуи сифатида кенг қамровли ва жараён мақсадларига боғлиқ равишда такомиллаштирилган;
         корхона узоқ муддатли активларини реструктуризациялашни интенсивлиги даражалари бўйича таснифлаш орқали вақт бюджетига таъсир кўрсатишнинг мақбул чегаралари асосланган;
         давлат-хусусий шерикчилик негизида тармоқ корхоналарини реструк- туризациялашда давлат улушини 40 фоиздан юқори бўлмаган даражада ҳиссали молиялаштириш асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган;
          саноат корхоналарида реструктуризациялаш жараёнларини бошқаришнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш орқали 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
      Корхоналарда реструктуризациялаш жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотлар асосида:
       услубий ёндашувга кўра корхонанинг ташкилий ва иқтисодий тузилмасини трансформациялаш, инқирозга қарши молиявий соғломлаштириш, бизнес фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қайта ташкил этиш, корхона фаолиятини ислоҳ қилиш ёки унинг капитал тузилмасини реструктуризациялаш жараёнларининг мажмуи сифатида кенг қамровли ва жараён мақсадларига боғлиқ равишда такомиллаштирилган “реструкутризация” тушунчасининг иқтисодий мазмунидан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Менежмент 3 қисм (Маркетинг менежменти. 3 модул)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 375-сонли буйруғи). Мазкур такомиллаштирилган тушунчанинг ўқув қўлланмага киритилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ва бўлғуси мутахассисларда корхонанинг ташкилий ва иқтисодий тузилмасини трансформациялаш, инқирозга қарши молиявий соғломлаштириш, бизнес фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қайта ташкил этиш, корхона фаолиятини ислоҳ қилиш ёки унинг капитал тузилмасини реструктуризациялаш жараёнлари бўйича янги билим ва кўникмаларнинг ҳосил бўлишига имкон яратилган;
         корхона узоқ муддатли активларини реструктуризациялашни интенсивлиги даражалари бўйича таснифлаш орқали вақт бюджетига таъсир кўрсатишнинг мақбул чегараларидан фойдаланиш таклифи «УЗАГРОСЕРВИС» АЖ нинг амалий фаолиятига жорий этилган («УЗАГРОСЕРВИС» АЖнинг 2021 йилги 25 декабрдаги 158-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «УЗАГРОСЕРВИС» АЖ тизимни реструктуризация қилишни иктқсодий-молиявий жиҳат ларини лойиҳалаштиришга сафарбар этилган мутахассисларнинг тахминан 300 млн. сўмга тенг бўлган 480 соат вақтини тежаш имкони яратилган;
        давлат-хусусий шерикчилик негизида тармоқ корхоналарини реструктуризация- лашда давлат улушини 40 фоиздан юқори бўлмаган даражада ҳиссали молиялаштириш асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш таклифи «УЗАГРОСЕРВИС» АЖ нинг амалий фаолиятига жорий этилган («УЗАГРОСЕРВИС» АЖ нинг 2022 йил 12 февралдаги 54-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тизим корхоналарини реструктуризациялашни ҳиссали молиялаштиришда хусусий шерикчиликнинг етакчилигини таъминлаш эвазига бошланғич босқичда 4 млрд. сўмлик нодавлат сектори инвестицияларини жалб қилиш имкони яратилган;
        саноат корхоналарида реструктуризациялаш жараёнларини бошқаришнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш орқали 2030 йилгача истиқболли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган(«УЗАГРОСЕРВИС» АЖ нинг 2022 йил 12 февралдаги 54-сонли маълумотномаси).
          Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарини реструктуризациялаш жараёнларини бошқаришнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш, прогноз қилиш ва уларнинг узоқ ва кисқа муддатли боғликликда амал қилиш коеффицентини аниқлаш услубиётини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish