Sayt test rejimida ishlamoqda

Муколянс Арсен Артёмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Детандер-генератор қурилмалар асосида энергия манбаларининг энергосамарадор схемаларини ишлаб чиқиш”, 05.05.01 – «Энергетика тизимлари ва мажмуалари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/T1824.
Илмий раҳбар: Таслимов Абдурахим Дехканович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.T.03.03.
Расмий оппонентлар: Ишназаров Ойбек Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Матчанов Эркин Казакбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Иссиқликелектрлойиҳа» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташилаётган газнинг технологик босим фарқлари ва паст потенсиал энергиясидан фойдаланиб, детандер-генератор ва иссиқлик насос агрегатларини қўллаш орқали иккиламчи энергия манбаларининг энергия самарадор ва тежамкор схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термодинамик таҳлилнинг эксергетик усули ёрдамида детандер-генератор агрегатлари асосида таклиф этилган электр энергиясини ишлаб чиқариш схемасининг энергия самарадорлиги эксергетик ФИК бўйича юқорилиги исботланган.
узатилаётган табиий газ босимининг фарқидан фойдаланиш асосида детандер-генератор ва иссиқлик насослари агрегатлари ёрдамида ёқилғисиз электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг самарали ва энергия тежовчи схемаси ишлаб чиқилган;
табиий газ таркибининг турлилигини ҳисобга олувчи газни сиқилиш коеффициенти асосида детандер-генератор агрегати иш режимларининг математик модели такомиллаштирилган;
табиий газ босимининг фарқи, сарфи ва ҳароратини ҳисобга олиб электр энергиясининг ишлаб чиқаришнинг максимал миқдорини таʼминлаш имконини берувчи ёқилғисиз электр энергиясини ишлаб чиқариш қурилмаси параметрларини ҳисоблаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Детандер-генератор қурилмалар асосида энергия манбаларининг энергосамарадор схемаларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
детандер-генератор ва иссиқлик насослари агрегатлари асосида ёқилғисиз электр энергиясини ишлаб чиқариш қурилмаларининг самарадорлигини аниқлаш усули ва ҳисоблаш алгоритми «Ҳудудгазтаъминот» АЖ да жорий этилган(«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг 2022 йил 16 августдаги 03-26-134-сонли маълумотномаси). Натижада, газ тақсимлаш пунктининг ташқи электр тармоғидан ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмоли 70% га камайтириш имконини берган;
детандер-генератор ва ҳаволи иссиқлик насослари қурилмаларининг ишлаб чиқилган схемаси «Навои Бетон Комплекс» автомобил компрессор станциясининг газ тақсимлаш пунктида жорий этилган. («Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг 2022 йил 16 августдаги 03-26-134-сонли маълумотномаси). Натижада йиллик иқтисодий самарадорлик 126 441 000 сўмни ташкил этган;
ёқилғисиз максимал электр энергия ишлаб чиқариш имконини берадиган қурилмаларнинг параметрларини ҳисоблаш усули ва алгоритми «Навои Бетон Комплекс» автомобил компрессор станциясининг газ тақсимлаш пунктида жорий этилган. («Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг 2022 йил 16 августдаги 03-26-134-сонли маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган усулда ҳисобланган параметрлар асосидаги қурилма ёрдамида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish