Хидиров Санъатжон Қучқоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув чиқариш иншоотларининг пастки бьефларидаги мустаҳкамлаш элементларига оқимнинг гидродинамик таъсири», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1. PhD/T542.
Илмий раҳбар: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.
Расмий оппонентлар: Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори; Давранов Гуламжан Турабович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст ва ўрта напорли сув омборларидаги сув чиқариш иншоотларининг пастки бьефларида ҳаракатланадиган сув оқими гидродинамик зўриқишларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув чиқариш иншоотлари турғунлигини ҳисоблаш усули пастки бьефдаги мустаҳкамлаш элементлари билан сув оқимининг ўртача ва пульсацион босими параметрлари ўртасидаги умумий характерга эга бўлган функционал боғлиқликлар асосида такомиллаштирилган;
сув чиқариш иншоотлари пастки бьефларидаги сув урилма қудуғи ва рисберма плиталарининг мустаҳкамлигини ҳисоблаш усули горизонтал силжитувчи кучларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сув чиқариш иншооти пастки бьефларидаги сув урилма қудуғи ва рисберма плиталарининг мустаҳкамлигини ҳисоблаш усули вертикал ва момент зўриқишларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
гидравлик сакраш параметрларини ҳисоблаш усули сув чиқариш иншоотлари пастки бьефларида рўй берадиган гидравлик сакрашнинг вертикал ва горизонтал элементларини аниқлаш имкониятини берадиган математик модел асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув чиқариш иншоотларининг пастки бьефларидаги мустаҳкамлаш элементларига оқимнинг гидродинамик таъсирини баҳолаш усули асосида:
бьефлар туташиш соҳасида рўй бераётган ювилиш жараёнларини бартараф этишда гидродинамик зўриқишларни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи Аму-Занг ирригация тизими бошқармасига қарашли Учқизил ва Оқтепа сув омборлари кириш канали сув ўтказиш иншоотларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/30-101-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари қурилиш ишлари учун 14 млн. сўм тежаш имконини берган;
сув чиқариш иншоотининг пастки бьефидаги мустаҳкамлаш иншоотлари ўлчамларини аниқлашнинг такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усули Гидропроект АЖ лойиҳалаш ишларига жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/30-101-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари сув чиқариш иншоотларининг пастки бьефидаги мустаҳкамлаш иншоотлари конструкцияларини лойиҳалаштиришда фойдаланиш имкониятини берган;
сув чиқариш иншоотининг пастки бьефидаги сув урилма қудуқ ва рисберма мустаҳкамлаш элементлари – плиталар қалинлигини аниқлашнинг такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «ЎзГИП» МЧЖда лойиҳалаш ишларига жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/30-101-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари сув чиқариш иншоотларининг пастки бьефидаги сув урилма қудуқ ва рисберма конструкцияларини лойиҳалаштиришда фойдаланиш имкониятини берган.