Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухапарова Дилрабо Мирзахмат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим муассасаларини нобюджет манбалар ҳисобига молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари (олий таълим муассасалари мисолида)», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2018. 
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Шеров Алишер Бакбергенович. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пўлатов Дилшод Хақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштиришни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратиш ҳамда таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш муддатини белгилаш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлари ҳажмини кенгайтириш мақсадида хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида масофавий таълим олиш шаклида ўқитишни йўлга қўйиш таклиф этилган;
ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун ажратиладиган маблағлар бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига ўтказиш ва йил охирига қолдиғини таълим муассасаси ихтиёрида қолдириш таклиф этилган;
ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида магистратурага қабул қилишда тўлов контракт қийматини табақалаштирилган миқдорда белгилаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратиш ҳамда таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш муддатини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5203-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 
2 мартдаги 89-03-200-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиз тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитлари ҳажми олдинги даврга нисбатан қарийб 2 баробарга ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт маблағларни тушуми ҳажмини ошишига эришилган;
олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлари ҳажмини кенгайтириш мақсадида хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида масофавий таълим олиш шаклида ўқитишни йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-60-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 2 мартдаги 89-03-200-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида ўқитишнинг масофавий таълим шакли учун жами 3 610 нафар квота ажратилган ҳамда тўлов-контракт маблағларни тушуми ҳажмини ошириш имконияти яратилган;
ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун ажратиладиган маблағлар бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига ўтказиш ва йил охирига қолдиғини таълим муассасаси ихтиёрида қолдириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 
24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-61-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 2 мартдаги 89-03-200-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида давлат олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳажмини ошириш имконини берган.
ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида магистратурага қабул қилишда тўлов контракт қийматини табақалаштирилган миқдорда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-61-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 
2 мартдаги 89-03-200-сон маълумотномаси). Натижада магистратурага қабул қилишда тўлов контракт қийматини табақалаштирилган миқдорда белгилаш тизимини жорий этиш ҳисобига бюджетдан ташқари маблағлар ҳажмини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish