Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Мирзаолим Хайдаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик механизми”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам B2022.2PhD/Ped3383. 
Илмий раҳбар: Негматова Аропат Мухторовна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.   
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаров Абдусамад Абдумаликович, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган дифференциявий адаптивлик тадрижийлигининг коррекцион мақсадларга мослиги адаптив муҳити билан уйғун тарзда яратиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган коррекцион педагогик модели, жисмоний қобилият билиш анализатори фаолиятини интенсив компенсациялаш, ижобий динамикасининг босқичма-босқич таъсири аниқлаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларни жисмоний ривожланганлик даражаси, барқарор психологик ҳолати ҳамда амалий фаолиятни қўллаб-қувватловчи муҳитга мослашувчанлигини таъминлашга устиворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларни жисмоний тайёргарликларини ривожлантириш жараёни. жисмоний ҳаракатлар белгиларига мос фарқлаш ва фазовий жойлашуви бўйича машқлар ҳамда туркум топшириқларни ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган педагогик вазиятларга мос талабига этиборни кучайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга тайёрлашнинг ривожлантириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган дифференциявий адаптивлик тадрижийлигининг коррекцион мақсадларга мослиги адаптив муҳити билан уйғун тарзда яратиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан педагогик йўналишлар учун Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 27-декабрдаги 39-01-3832-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро инклюзив таълим талабларини миллий ўқитиш тизими талаблари билан ўзаро уйғунлиги таъминланган;
талабаларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган коррекцион педагогик модели, жисмоний қобилият билиш анализатори фаолиятини интенсив компенсациялаш, ижобий динамикасини босқичма-босқич таъсирини аниқлаштиришга, ривожланганлик даражаси, барқарор психологик ҳолати ҳамда амалий фаолиятни қўллаб-қувватловчи муҳитга мослашувчанлигини таъминлашга устиворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 5111900 – Дефектология таълим йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 15-декабрдаги 89-03-2548-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив шароитида ишлашга тайёрлашнинг механизмлари такомиллаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида ногиронлиги бор талабаларни жисмоний ривожланганлик даражаси, барқарор психологик ҳолати ҳамда амалий фаолиятни қўллаб-қувватловчи муҳитга мослашувчанлигини таъминлашга устиворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва  тавсиялардан 5111900 – Дефектология таълим йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 15-декабрдаги 89-03-2548-сон маълумотномаси). Натижада, Олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим жараёнида ишлашга тайёрлашнинг механизмларини методик таъминоти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish