Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Сирожиддин Қурбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Меҳнат бозорида ишчи кучи рақобатбардошлигини оширишнинг самарали йўллари», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt742.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Холмўминов Шайзоқ Раҳматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баҳодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бакиева Ирода Акбаровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни таркибий ўзгаришлари даврида  меҳнат бозорида ишчи кучи рақобатбардошлигини ва аҳолини иш билан бандлигини ошириш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат бозорида ишчи кучи касбий ҳаракатчанлиги ва рақобатбардошлиги ва бандликнинг замонавий турларини устувор яратишга кўра ишчи кучи рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи мақсадли комплекс дастур (дастурлар)ни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, вазифаларни босқичма-босқич ҳал қилиш, қўллаб-қувватловчи чоралар, рақобат муҳити ва меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш кабилар юзасидан комплекс амалий чора-тадбирлар комплекси таклиф қилинган;
ишчи кучи рақобатбардошлигига кўра меҳнат бозорини барқарор ривожлантиришнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
кадрларни истиқболлаштиришнинг стратегик йўналишларини таснифлаш ҳамда уларни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш узвийлиги/уйғунлигига кўра рақобатбардош кадрлар тайёрлаш модели такомиллаштирилган;
ҳудудий даражада ишчи кучи рақобатбардошлигини бошқариш, бандликнинг янги турларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг касбий ва ҳудудий ҳаракатчанлигини ривожлантириш, мақсадли комплекс дастурларни шакллантириш ва билвосита давлат инвестицияларини жалб этиш кабиларга кўра ишчи кучи рақобатбардошлик даражасини ошириш таклифи асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳнат бозорида ишчи кучи рақобатбардошлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
меҳнат бозорида ишчи кучи касбий ҳаракатчанлиги ва рақобатбардошлиги ва бандликнинг замонавий турларини устувор яратишга кўра ишчи кучи рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи мақсадли комплекс дастур (дастурлар)ни ишлаб чиқиш ҳамда вазифаларни босқичма-босқич ҳал қилиш, қўллаб-қувватловчи чоралар, рақобат муҳити ва меҳнат бозори инфратузил-масини ривожлантириш кабилар юзасидан комплекс амалий чора-тадбирлар комплекси бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2023 йилга мўлжалланган “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/16-11906-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш бандликни ривожлантириш стратегиялари ва комплекс дастурларини ҳамда ишчи кучи рақобатбардошлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқишнинг илмий асосланганлик даражасини ошириш имконини берган;
ишчи кучи рақобатбардошлигига кўра меҳнат бозорини барқарор ривожлантиришнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан республика ҳудудларида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/16-11906-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликлардан фойдаланиш истиқбол даврда миллий меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши республика худудларида аҳолининг иш билан бандлигини ямуайян даражага оширишга қўшимча имкниятлар яратишга хизмат қилган.
кадрларни истиқболлаштиришнинг стратегик йўналишларини таснифлаш ҳамда уларни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш узвийлиги/уйғунлигига кўра рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг такомил-лаштирилган моделидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси»да белгиланган                 70-мақсад -  «Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш» доирасидаги «Ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш»да кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/16-11906-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш стратегик йўналишларини аниқлаштириш ҳамда ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрларнинг илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишнинг ички имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
ҳудудий даражада ишчи кучи рақобатбардошлигини бошқариш, бандликнинг янги турларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг касбий ва ҳудудий ҳаракатчанлигини ривожлантириш, мақсадли комплекс дастурларни шакл-лантириш ва билвосита давлат инвестицияларини жалб этиш кабиларга кўра ишчи кучи рақобатбардошлик даражасини ошириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сон қарорига мувофиқ «2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/16-11906-сон маълумотномаси)). Мазкур таклифдан фойдаланиш ҳудудмй-тармоқ ва ташкилий ички имкониятларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш асосида меҳнат бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш, ишчи кучи сифатини ошириш, ишчи кучи мобиллигини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish