Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитова Фируза Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфларда креатив ўқиш маданиятини шакллантириш технологиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3472.
Илмий раҳбар: Хайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жониқуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш маданиятини шакллантириш технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфларда креатив ўқиш маданиятини шакллантириш технологиялари ўқувчиларининг ўқиш маданиятини шакллантиришга қизиқиш мотивациясини оширишга йўналтирилган ҳиссий тасаввурларни бадиий асарнинг мазмунини идрок этиш орқали бойитиш ва бунёдкор-репродуктив образли тафаккур юритишга изчил тайёрлаш ҳамда таълимий ва ривожлантирувчи мақсадларга эришишда гендер ва ёш хусусиятларини ҳисобга олиш амалийлигини интенсив ошириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш маданиятини шакллантириш самарадорлиги ўқув жараёни эффективлигини тадрижий ривожлантириш даражасини аниқлаш, матнларни ўқиш жараёнида ҳаётий хулосалар чиқаришга йўналтириш ҳамда муайян бадиий адабиётларга қизиқишнинг диагностик параметрларини ёш ва индивидуал хусусиятларга ва ривожлантирувчи-тарбиявий таълим мақсадларига мос адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш ва маданиятини шакллантириш модели китоб билан мулоқотга киришиш адаптацион вақтини таҳлилий аниқлаш, асар қаҳрамонларига шахсий баҳо беришишга эришиш ҳамда миллий колоритни ҳис этиш ва адабиёт намуналарининг муайян турига бўлган қизиқишлари барқарорлигини мунтазам таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ва креатив ўқиш маданиятини шакллантириш имкониятлари матн билан танишиш жараёнида воқеликни айнан идрок этиш, дискурсив-полемик вазиятларда мустақил фикрини ифода этиш, асарларни муҳокама этишда завқланишга одатлантириш ҳамла бадиий асарлар моҳиятини англаш натижасида ижодий-рағбатлантирувчи вазиятларни яратишга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш маданиятини шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
бошланғич синфларда креатив ўқиш маданиятини шакллантириш технологиялари ўқувчиларнинг ўқиш маданиятини шакллантиришга қизиқиш мотивациясини оширишга йўналтирилган ҳиссий тасаввурларни бадиий асарнинг мазмунини идрок этиш орқали бойитиш ва бунёдкор-репродуктив образли тафаккур юритишга изчил тайёрлаш ҳамда таълимий ва ривожлантирувчи мақсадларга эришишда гендер ва ёш хусусиятларини ҳисобга олиш амалийлигини интенсив ошириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-августдаги 02-07-3008/04 сон далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш маданиятини шакллантириш имкониятларини аниқлаштиришга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш маданиятини шакллантириш самарадорлиги ўқув жараёни эффективлигини тадрижий ривожлантириш даражасини аниқлаш, матнларни ўқиш жараёнида ҳаётий хулосалар чиқаришга йўналтириш ҳамда муайян бадиий адабиётларга қизиқишнинг диагностик параметрларини ёш ва индивидуал хусусиятларга ва ривожлантирувчи-тарбиявий таълим мақсадларига мос адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-августдаги 02-07-3008/04-сон далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида креатив ўқиш маданиятини шакллантириш моделини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
 бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш ва маданиятини шакллантириш модели китоб билан мулоқотга киришиш адаптацион вақтини таҳлилий аниқлаш, асар қаҳрамонларига шахсий баҳо беришишга эришиш ҳамда миллий колоритни ҳис этиш ва адабиёт намуналарининг муайян турига бўлган қизиқишлари барқарорлигини мунтазам таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-августдаги 02-07-3008/04-сон далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш маданиятини шакллантириш технологияларини такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ва креатив ўқиш маданиятини шакллантириш имкониятлари матн билан танишиш жараёнида воқеликни айнан идрок этиш, дискурсив-полемик вазиятларда мустақил фикрини ифода этиш, асарларни муҳокама этишда завқланишга одатлантириш ҳамла бадиий асарлар моҳиятини англаш натижасида ижодий-рағбатлантирувчи вазиятларни яратишга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-августдаги 02-07-3008/04-сон далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг креатив ўқиш маданиятини шаклланганлигини баҳолаш мезонлари ва даража кўрсаткичларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish