Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматова Гулнора Нурханбетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини шакиллантириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1886.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Абдуназарова Наргиза Фатхуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маматқулова Кимёхон Абдужалиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини шакллантиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари андрогогик таълим дастурини амалга оширишнинг модулли тизимига устуворлик бериш орқали иқтисодий муаммоларни мустақил ҳал қилишда таълим методларига кўра аралаш оʻқитиш усулини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарининг иқтисодий қобилиятини акс эттирувчи махсус компетенсиясини шакиллантириш жараёни шахснинг ажралмас сифати ҳамда раҳбарнинг иқтисодий билим, кўникма ва малакаларини қўллашда лойиҳаловчи, коррексияловчи, шакллантирувчи ва рефлексив босқичларини узвийлигини таминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иқтисодий комретентлигини шакллантиришнинг ташкилий-дидактик модели таълим маъзмуни, малака ошириш тизими тамойиллари, таълимнинг ташкилий шакиллари, таълим методлари ва таълим воситаларига устиворлик бериш асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блокларнинг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгасҳа таълим ташкилоти раҳбари иқтисодиу комретентлигини баҳолаш мезонлари, иқтисодиу фаолиуатга қадриуатли уўналтирилганликнинг шаклланганлиги, шахсиу сифатларнинг шаклланганлиги ва мосланувчанлиги ҳамда иқтисодиу-ҳуқуқиу билимларни ўзлаштириш даражалари мониторингига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини шакиллантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини шакллантиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари андрогогик таълим дастурини амалга оширишнинг модулли тизимига устуворлик бериш орқали иқтисодий муаммоларни мустақил ҳал қилишда таълим методларига кўра аралаш оʻқитиш усулини қўллашга оид  таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019-йил 10-октябрдаги 05-1071-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мактабгача таълим тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 15-апрелдаги 03-52-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг иқтисодий компетентлигини самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарининг иқтисодий қобилиятини акс эттирувчи махсус компетенсиясини шакиллантириш жараёни шахснинг ажралмас сифати ҳамда раҳбарнинг иқтисодий билим, кўникма ва малакаларини қўллашда лойиҳаловчи, коррексияловчи, шакллантирувчи ва рефлексив босқичларини узвийлигини таминлашга оид таклифлари Мактабгача таълим агентлиги тузилмасидаги Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини такомиллаштиришга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 15-апрелдаги 03-52-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш курслари сифатини оширишга хизмат қилган;
мактабгасҳа таълим ташкилоти раҳбари иқтисодиу комретентлигини баҳолаш мезонлари, иқтисодиу фаолиуатга қадриуатли уўналтирилганликнинг шаклланганлиги, шахсиу сифатларнинг шаклланганлиги ва мосланувчанлиги ҳамда иқтисодиу-ҳуқуқиу билимларни ўзлаштириш даражалари мониторингига оид тавсиуалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълим агентлиги тузилмасидаги мактабгасҳа таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш жараёнларида фойдаланилган (Мактабгасҳа таълим вазирлигининг 2020 уил 28 декабрдаги 03-01/1-654-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгасҳа таълим ташкилотлари раҳбарларининг иқтисодиу комретентлигини ривожлантириш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
  
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish