Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунов Мухриддин Мўйдинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Озиқ-овқат саноат корхоналари фаолиятида бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1971
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc 03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Умаров Илҳом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятида бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноати корхоналари фаолияти бошқарувининг йиғма коеффициенти ( ) қийматларини аниқлаш орқали маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш  асосланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарини барқарор ривожлантириш механизмида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш, мавсумийлик омили таъсирини эътиборга олиш ҳамда барқарорлик даражасини баҳолашни киритиш орқали такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноати корхоналари кластери таркибида давлат-хусусий шерикчилик механизми асосида янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизига субсидия ажратиш  ва озиқ-овқат хавфсизлигининг махсус назоратини киритиш орқали такомиллаштирилган;
бошқарув ходимлари сони, бошқарув харажатлари ва капитал қўйилмалар ҳажмининг ўзгариши ҳисобига озиқ-овқат саноати корхоналари соф фойда ҳажмининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати
корхоналарида бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат саноати корхоналари фаолияти бошқарувининг йиғма коеффициенти ( ) қийматларини аниқлаш орқали маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш  асосланган бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 6-январдаги 05-28-1-10/-7383-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарув рақобатбардошлигини баҳолаш аниқлиги 14-17 фоизга ортган;
озиқ-овқат саноати корхоналарини барқарор ривожлантириш механизмида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш, мавсумийлик омили таъсирини эътиборга олиш ҳамда барқарорлик даражасини баҳолашни киритиш орқали такомиллаштирилган бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 6-январдаги 05-28-1-10/-7383-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарининг барқарор ривожлантириш оптималлиги ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини келтириб чиқарувчи омиллар таъсирида келиб чиқадиган тафовут даражасининг текисланиш даражаси 12-15 фоизга ортган;
озиқ-овқат саноати корхоналари кластери таркибида давлат-хусусий шерикчилик механизми асосида янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизига субсидия ажратиш  ва озиқ-овқат хавфсизлигининг махсус назоратини киритиш орқали такомиллаштирилган бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 6-январдаги 05-28-1-10/-7383-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат кластери таркибидаги саноат корхоналари фаолият самарадорлиги 8-13 фоизга ортган;
бошқарув ходимлари сони, бошқарув харажатлари ва капитал қўйилмалар ҳажмининг ўзгариши ҳисобига озиқ-овқат саноати корхоналари соф фойда ҳажмининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 6-январдаги 05-28-1-10/-7383-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати тармоғида фаолият кўрсатаётган корхоналар самарадорлигига таъсир этувчи омилларни бошқариш ссенарийлари ишлаб чиқиш имконияти кенгайди ҳамда амалиётда фойдаланиш мумкин бўлган ўрта муддатли давр учун тармоқнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish