Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Исломжон Махмутали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ички ишлар органлари ходимлари касбий мотивациясининг психологик хусусиятлари (ИИВ Академияси магистратура тингловчилари мисолида)», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P126.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфиддиновна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Нуримбетова Элмира Жумамуратовна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар органлари ходимлари касбий мотивациясининг психологик хусусиятларини очиб бериш асосида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ички ишлар органлари ходимларидаги касбий мотивациянинг даражавий ифодаланишига кўра, коммуникативлик, муваффақияцизликдан қочиш, ижтимоий мотивларнинг “фавқулодда ҳолатдаги” фаолиятга интегратив  намоён бўлиши туфайли жамоат тартибини сақлашнинг “ички ишлар органлари ҳодими – фуқаро – жиноятчи шахси” муносабатлар тизимида шахсий хавфсизликни таъминлашнинг психологик детерминантлари асосланган;
ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятга тайёргарлигида профессионалликка эришишнинг иродавий-когнитив тўлдирувчиси сифатида унинг таркибий қисмлари орасида аҳамиятли фарқланишлар (силжишлар) юзага келганлиги туфайли касбий мотивация базавий компонент эканлиги далилланган;
ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлигига шахс хусусиятларини таъсири натижасида  хизмат фаолиятини тезкор бошқарувини таъминловчи “жисмоний ҳимоянинг техник маҳоратини шакллантириш”, “яқин масофада ўзини ҳуқуқбузарлардан ҳимоя қилиш” кўникмаларининг ижтимоий ахлоққа ўзаро интегратив шаклланиши туфайли  фуқаровий-жамоавий мотив устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлигида ғазабни тийиш, нафратни чеклаш, муҳим вазифани ажратиб олиш хусусиятларининг ўзини ўзи рағбатлантириш мотивларини динамик шаклланишига таъсири туфайли ўзаро қўллаб-қувватлаш, психоемоционал ҳолатлар регуляциясини таъминловчи ёшга оид психологик омилларнинг устуворлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Ички ишлар органлари ходимлари касбий мотивациясининг психологик хусусиятлари (ИИВ Академияси магистратура тингловчилари мисолида)ни тадқиқ этишга доир тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
ички ишлар органлари ходимларидаги касбий мотивациянинг даражавий ифодаланишига кўра, коммуникативлик, муваффақияцизликдан қочиш, ижтимоий мотивларнинг “фавқулодда ҳолатдаги” фаолиятга интегратив  намоён бўлиши туфайли жамоат тартибини сақлашнинг “ички ишлар органлари ҳодими – фуқаро – жиноятчи шахси” муносабатлар тизимида шахсий хавфсизликни таъминлашнинг психологик детерминантлари асосланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-сонли буйруғи билан «Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-М-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар ҳодимларининг касбий мотивациясини назарий-методологик жиҳатдан таҳлил қилиб, бунда касбий тайёргарлик омилини “ички ишлар ходими – фуқаро – қуролланган жиноятчи – тезкор фаолият – жамоат хавфсизлигини таъминлаш” тарзида белгилаш имконияти яратилган;
ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятга тайёргарлигида профессионалликка эришишнинг иродавий-когнитив тўлдирувчиси сифатида унинг таркибий қисмлари орасида аҳамиятли фарқланишлар (силжишлар) юзага келганлиги туфайли касбий мотивация базавий компонент эканлиги далилланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-М-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимлари касбий тайёргарлигида профессионаллашуви босқичларини ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиб, уларнинг касбий лаёқатлилик даражасини тадқиқ этиш имконияти яратилган.
ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлигига шахс хусусиятларини таъсири натижасида  хизмат фаолиятини тезкор бошқарувини таъминловчи “жисмоний ҳимоянинг техник маҳоратини шакллантириш”, “яқин масофада ўзини ҳуқуқбузарлардан ҳимоя қилиш” кўникмаларининг ижтимоий ахлоққа ўзаро интегратив шаклланиши туфайли  фуқаровий-жамоавий мотив устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-сонли буйруғи билан «Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-М-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимларининг касбий мотивацияси ва касбий тайёргарлик тизимида ходимга қўйиладиган талабларни тизимли равишда ўрганиш имконияти яратилган.
ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлигида ғазабни тийиш, нафратни чеклаш, муҳим вазифани ажратиб олиш хусусиятларининг ўзини ўзи рағбатлантириш мотивларини динамик шаклланишига таъсири туфайли ўзаро қўллаб-қувватлаш, психоемоционал ҳолатлар регуляциясини таъминловчи ёшга оид психологик омилларнинг устуворлиги асосланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-42-М-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимлари учун муҳим касбий сифатлардан бўлмиш юқори касбий тайёргарликка эга бўлиш ҳамда унинг намоён бўлишини талаб даражасида сақлаб туришни таъминловчи мотивациясини ўрганиш, бу жараёнда намоён бўлувчи ижтимоий-психологик хусусиятларни тадқиқ этиш ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish