Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Шухрат Жумақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Мева ва сабзавотларнинг шарбат беришини электрофизикавий усулларда ошириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ - овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/T2792.
Илмий раҳбар: Курбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc 03/28.02.2022.T101.01.
Расмий оппонентлар: Насирова Шаира Нармурадовна, техника фанлари доктори; Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева ва сабзавотлардан шарбат олиш технологиясида электрофизикавий методларни қўллаш орқали шарбат чиқишини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда саноат миқёсида ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот шарбатлари классификасияси, шарбат олиш қайта ишловида электрофизикавий методларнинг қўлланилиш истиқболлари аниқланган;
олма, ўрик, олхўри ва сабзининг шарбат беришини оширишда ўзгарувчан ток ва ЎЮЧ ЭММ энергияси плазмолизини қўллашнинг самарадорлиги математик усулда илмий асосланган;
олма, ўрик, олхўри ва сабзининг электр ва диелектрик ўтказувчанлигини, кимёвий таркиби экспериментал аниқланган;
олма, ўрик, олхўри ва сабзининг шарбат беришини ошириш электроплазмолизаторлар муҳандислик ҳисоби ишлаб чиқилган;
олма, ўрик, олхўри ва сабзининг шарбат беришини ошириш мақсадида комбирлашган икки электродли ва ЎЮЧ ли электроплазмолизатор қурилмасини киритиш орқали шарбат олиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мева ва сабзавотлар пулпасидан қўшимча шарбат олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
мевалар (олма, ўрик, олхўри) иккиламчи хом ашёси пулпасидан комбирлашган икки электродли ва ЎЮЧ электроплазмолизатори ёрдамида шарбат олиш қурилмаси “Агромир Самарканд” қўшма корхонаси МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Агромир Самарканд” қўшма корхонаси МЧЖнинг 2023 йил 8 майдаги 102-сон маълумотномаси). Натижада, қўшимча шарбат ишлаб чиқаришга эришилиб, самарадорлик 12-14% га ошиши имконини берган;
сабзавот (сабзи) иккиламчи хом ашёси пулпасидан шарбат олиш учун ишлаб чиқилган оптимал режим “Агромир Самарканд” қўшма корхонаси МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Агромир Самарканд” қўшма корхонаси МЧЖ нинг 2023 йил 8 майдаги 102-сон маълумотномаси). Натижада, қўшимча шарбат ишлаб чиқаришга эришилиб, самарадорлик 13 % га ошиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish