Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Жамшид Озодовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Икки компонентали муҳитларда нодивергент кросс-диффузия масалаларини сонли моделлаштириш», 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажму (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/FM902.
Илмий раҳбар: Арипов Мерсаид Мирсиддиқович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий  университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Утеулиев Ниетбой Утеулиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Хайдаров Абдуғаффор,  физика-математика фанлари номзоди, доцент.
 Етакчи ташкилот сифатида: Қарши давлат университети тавсия қилинди.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади икки компонентали муҳитларда нодивергент кросс-диффузия масалаларини сонли-аналитик ечиш усуллари ва алгоритмларини қуриш ҳамда дастурий таʼминотини яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
манба ва ўзгарувчан зичликка эга ва эга бўлмаган ҳолларда  нодивергент кросс-диффузия жараёнини ифодаловчи ночизиқли математик моделининг секин ва тез диффузия ҳолида ечимларининг вақт бўйича глобаллик ва глобал бўлмаслик шартлари топилган;
нодивергент кросс-диффузия жараёнини ифодаловчи ночизиқли математик моделининг автомодел ечимлар асимптотикасининг бош ҳадлари топилган;
манба ва ўзгарувчан зичликка эга нодивергент кросс-диффузия жарёнларни ифодаловчи ночизиқли масалаларни сонли ҳисоблаш учун зарур бўлган бошланғич яқинлашишни топиш масаласи ҳал қилинган;
манба ва ўзгарувчан зичликка эга нодивергент кросс-диффузия жараёнларининг ночизиқли математик моделлари сифат хоссаларини ўрганиш учун сонли ҳисоблаш схемалари қурилган.
критик ҳолларда манба ва ўзгарувчан зичликка эга нодивергент кросс-диффузия жараёнини ифодаловчи ночизиқли математик моделининг секин ва тез диффузия ҳолида ечимларининг вақт бўйича глобаллик ва глобал бўлмаслик шартлари топилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Икки компонентали муҳитларда нодивергент кросс-диффузия масалаларини сонли моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар амалётда қуйидаги йўнлишларда жорий этилган:
икки компонентали муҳитларда нодивергент кросс-диффузия масалаларини сонли ва аналитик ечиш алгоритмлари ва глобал ечимнинг мавжудлик шартларидан ОТ-Атех-2О18-340 ъъИкки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш” грант лойиҳасида икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини глобал ечимининг мавжудлик шартларини олишда ва сонли моделлаштиришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 05-майдаги 03/1884-сонли маʼлумотномаси). Натижада икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини глобал ечимининг мавжудлик шартларини олишга ва сонли моделлаштириш учун амалий дастурлар пакетини яратишга имкон берган;
икки компонентали муҳитларда нодивергент кросс-диффузия масалаларини сонли ва аналитик ечиш алгоритмлари, автомодел ечимлар асимптотикасининг бош ҳадларини  топиш усулларидан БВ-Атех-2018(399+487) “Икки компонентли муҳитда диффузион жараёнларни сонли моделлаштириш учун амалий дастурлар пакетини яратиш” грант лойиҳасида икки компонентали муҳитларда нодивергент кросс-диффузион жараёнларини сонли моделлаштиришда фойдаланилган (Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник малака институтининг 2023-йил 19-майдаги 01-194/23-сонли маʼлумотномаси). Натижада икки компонентали муҳитда диффузия жараёнларини сонли моделлаштириш учун амалий дастурлар пакетини яратишга имкон берган;
манба ва ўзгарувчан зичликка эга нодивергент кросс-диффузия жарёнларини ифодаловчи ночизиқли масалаларни сонли ҳисоблаш учун зарур бўлган бошланғич яқинлашишни топиш методидан Россия Федерацияси Удмурт давлат университети РФФИ-20-01-00293-сонли грант лойиҳасида икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли ечишда фойдаланилган (Россия Федерацияси Удмурт давлат университети 2023-йил № 7873-3980/32-сонли маʼлумотномаси). Натижада икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли ечишда қўлланиладиган итерацион жараён учун бошланғич яқинлашиш  масаласини ҳал қилишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish