Дехқонов Даврон Бурхоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Tulipa L. турлари ҳақида янгича қарашлар: морфологияси, тарқалиши, молекуляр тадқиқот ва муҳофаза масалалари”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси ро' йхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/B189.
Илмий маслаҳатчи: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.В.39.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Фурқат Орунбоевич, биология фанлари доктори, профессор; Wеибанг Сун, Хитой Фанлар Академияси Кунминг Ботаника Институти профессори (Хитой); Ҳеок Жае Чои, Чангwон Миллий университети профессори (Жанубий Корея).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Tulipa турлари бўйича амалий морфологик ва биогеографик тадқиқотлар, пластом асосида молекуляр-таксономик баҳолаш, иқлим ўзгариши сенарийлари бўйича биоиқлимий моделлаштириш ва Миллий муҳофаза стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тирик ўсимлик намуналарини морфологик тадқиқ қилиш асосида “Ўзбекистон флораси”нинг янги нашри учун Tulipa туркумининг замонавий конспекти тузилган;
Ўрта Осиё флорасида тарқалган 48 турнинг солиштирма морфологияси ўрганилган ва 24 белгилар асосда филогенетик дарахт яратилган;
Ўрта Осиёнинг фитогеографик ва экорегионал ҳудудлари кесимида турлар хилма-хиллигининг марказлари аниқланган;
туркумнинг сексиялари ва турлари кесимида Ўзбекистон ҳудудида тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли хариталари яратилган;
иқлим ўзгаришининг турли сенарийлари бўйича 3 та географик ҳудудларда тарқалган турларнинг биоиқлимий моделлари яратилган;
уч турга мансуб иқлимий ўзгарувчиларнинг турларни тарқалишидаги аҳамияти моделлаштирилган;
ўн тўққиз та Tulipa турлари учун пластид геномининг тузилиши, таркиби ва генларнинг функсиялари тадқиқ қилинган;
йигирма тўққиз Tulipa турларининг молекуляр филогенетик дарахти ишлаб чиқилган ва турларнинг таксономик мақоми тахлил қилинган;
ташқи муҳит омилларини Tulipa популяцияларига салбий таъсирлари очиб берилган;
Ўзбекистонда Tulipa турларини муҳофаза қилишнинг Миллий стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Осиё ва Ўзбекистон флораларидаги Tulipa туркуми турларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Tulipa турларини тадқиқ қилиш ва муҳофаза чораларини кўриш мақсадида 32 турларга оид маълумотлар GBIF (Global Biodiversity Information Facility) маълумотлар базасига киритилган ва жорий қилинган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар базасининг 2023 йил 26 июндаги маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда тарқалган турларнинг типи, морфологик тавсифи, тарқалиши, фенологияси ва экологиясига оид маълумотлар Tulipa турларини сексия ва турлар кесимида бир-биридан фарқлаш, турларни 1970 йилдан аввалги ва ҳозирги ҳолатини баҳолаш, турларни тарқалиши ва жойлашуви ҳақидаги маълумотларни халқаро даражада фойдаланиш имконини берган;
Ўзбекистон Миллий Гербарийси (ТАШ) учун 26 турга мансуб 200 дан ортиқ гербарий намуналари топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023 йил 9 июндаги 4/1255-1277-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб, йўқолиб бораётган ва эндемик турларнинг янги гербарий намуналари ТАШ нинг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини сезиларли бойитган ва чуқурлаштирилган морфологик ҳамда биогеографик изланишларни олиб бориш имконини берган;
Ўзбекистонда тарқалган 24 та Tulipa турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилотининг йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларнинг Қизил рўйҳатига (IUCN Red List) киритилган ва муҳофаза учун жорийлаштирилган (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилотининг 2023 йил 27 июндаги маълумотномаси). Натижада Tulipa турларини халқаро даражада муҳофаза қилиш, уларни ноёблик даражасини баҳолаш, биогеографик маълумотлардан глобал миқиёсда фойдаланиш ва муҳофаза қилиш чораларни амалиётда қўллаш имконини берган.