Sayt test rejimida ishlamoqda

Кубланов Жалгасбай Жумабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Орол денгизи қуриган туби динамикасининг туз параметрларини миқдорий баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/B526.
Илмий раҳбар: Тлеумуратова Бибигул Сарибаевна, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Ажиев Алишер Бахтибаевич, биология фанлари доктори, доцент; Муродов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хоразм маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизи қуриган туби динамикасининг туз параметрини миқдорий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи маротаба Орол денгизи, қуриган туби, фитоценозлар ва улар орасидаги туз алмашинуви жараёнлари ягона геоструктура сифатида моделлаштириш ва тизимни таҳлил қилиш усуллари билан аниқланган;
Орол денгизининг қуриган туби ўсимлик қопламининг эволюцияси қонуниятлари тупроқнинг шўрланиши ва тузларнинг тарқалишига боғлиқлиги аниқланган;
тузларнинг шамол таъсирида тарқалишига ўсимлик қопламининг умумий проектив қопламига боғлиқ ҳолда таъсирини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
Орол денгизининг қуриган тубига антропоген та'сирларнинг самарадорлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орол денгизининг қуриган туби динамикасининг туз параметрини миқдорий баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Орол денгизининг қуриган тубида тузларнинг тарқалиши ва ўсимлик қоплами ўртасидаги боғлиқликни миқдорий баҳолашнинг ишлаб чиқилган усуллари Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Жанубий Оролбўйи минтақасининг экологик хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 25 январдаги 02-220-сон маълумотномаси). Натижада, Орол денгизи қуришининг атроф-муҳитга салбий та'сирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг рақамли кўрсаткичли имкониятини яратган;
ўсимлик қопламининг ҳудудий вақт бўйича тақсимланиш динамикаси ва экологик хусусиятлари бўйича олинган маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 2-443-сон ма'лумотномаси). Натижада, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар экиш тадбирларини режалаштириш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish