Эргашев Ислом Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион-инвестицион жараёнларни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Iqt28.
Илмий раҳбар: Беркинов Бозорбой Беркинович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хомитов Комилжон Зоитович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Макроиқтисодий тадқиқотлар ва прогнозлаштириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион-инвестицион жараёнларни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар инвестицион жозибадорлигини қиёсий баҳолашнинг бенчмаркинг тизими хизматлар соҳасида инвестицион жозибадорлик мезонлари асосида модификацияланган;
хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион лойиҳаларни баҳолаш услуби соф дисконтланган даромадни ва ички даромадлилик нормасини босқичли инвестициялаш самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
хизматлар бозорининг ривожланиши тенденциялари ҳамда асосий капиталга киритилаётган инвестициялар динамикасини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион жараёнларни 2018–2021 йиллар давомида ривожлантиришнинг прогноз параметрлари асосланган;
венчур фондини шакллантиришнинг бошқарув тузилмаси ҳамда масъулияти чекланган ҳамкорлар ўзаро алоқаларини тавсифловчи схемаси таклиф этилган;
ҳудудлар иқтисодиёти инвестицион жозибадорлигини аниқлашда инвестицион салоҳият ва инвестицион риск омиллари асосида баҳолаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион-инвестицион жараёнларни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизматлар соҳасида инвестицион жозибадорлик мезонлари асосида модификацияланган ҳудудлар инвестицион жозибадорлигини қиёсий баҳолашнинг бенчмаркинг тизимидан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йил 15 мартдаги ШВ-03/05-2-1978-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш республика ҳудудлари инвестицион жозибадорлигини аниқлаш амалиётини такомиллаштириш имконини берган;
соф дисконтланган даромадни ва ички даромадлилик нормасини босқичли инвестициялаш самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион лойиҳаларни баҳолаш методикаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йил 15 мартдаги ШВ-03/05-2-1978-сон маълумотномаси). Таклиф этилган методикадан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектлари инвестицион лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион жараёнларни 2018-2021 йиллар учун прогнозлаштиришда фойдаланилган моделлар ва прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги ЛК-02/14-4794-сон маълумотномаси). Таклиф этилган модель ва прогнозлардан фойдаланиш қўмита фаолиятида истиқболда ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда илмий асосланганлик даражасини оширган;
венчур фондини шакллантиришнинг бошқарув тузилмаси ҳамда масъулияти чекланган ҳамкорлар ўзаро алоқаларини тавсифловчи схемаси бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йил 15 мартдаги ШВ-03/05-2-1978-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш қўмита фаолиятида хизматлар соҳасида инновацион фаолиятни жадаллаштириш ва жалб қилинаётган инвестиция маблағлари ҳажмини ошириш имконини берган;
ҳудудлар иқтисодиёти инвестицион жозибадорлигини аниқлашда инвестицион салоҳият ва инвестицион риск омиллари асосида баҳолаш усулидан фойдаланиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йил 15 мартдаги ШВ-03/05-2-1978-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усулдан фойдаланиш республика ҳудудлари инвестицион жозибадорлигини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш имконини берди.