Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандаров Қудрат Базарбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритишда мол-мулкни хатлашни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu987.  
Илмий раҳбар: Нурумбетова Садоқат Аллаяровна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор; Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритишда мол-мулкни хатлашни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мол-мулкни хатлашда суднинг қонуний кучга кирган қарорининг идоралараро ижросини таʼминлаш мақсадида электрон тизимни жорий этиш ва ҳужжатларни “ПДФ” форматда онлайн тизимга жойлаштириш иш унумдорлигини ошириши асослантирилган;
мол-мулкка қўйилган хатловни бекор қилиш ваколатининг судя, прокурор, терговчи, суриштирувчи, давлат ижрочиси, солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)га берилганлиги, улар томонидан бекор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқ электрон маʼлумотлар базасига киритилиши зарурати асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш масаласининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ўзаро англаш принципи асосида амалга оширилиш лозимлиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сақланаётган жиноят натижасида орттирилган мол-мулк ёки активларни тергов органлари белгиланган тартибда хорижий давлатлар ваколатли органлари билан алоқа операторлари орқали қидириб топиш, хатлаш, уларни мамлакат ҳудудига қайтариш масаласининг ҳал этилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритишда мол-мулкни хатлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мол-мулкни хатлаш ёки уни бекор қилиш тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори (ажрими, ҳукми), прокурор, терговчи, суриштирувчи, давлат ижрочиси, солиқ органи раҳбарининг қарори дарҳол электрон шаклда (“ПДФ” форматда) тизимга жойлаштирилиши ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида электрон маʼлумотлар банкига тегишли маʼлумотлар онлайн равишда реал вақт режимида киритилишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-августдаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маʼлумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 468-сон Қарорининг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-декабрдаги 12/1-100-сон маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ишни судга қадар юритишда мол-мулкни хатлашни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
судя, прокурор, терговчи, суриштирувчи, давлат ижрочиси, солиқ органининг раҳбарининг мол-мулкка қўйилган хатловни бекор қилиш ҳақидаги қарори бўлган ҳолларда нотариал архив мудири томонидан тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги маʼлумотлар электрон маʼлумотлар банкига киритилишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-августдаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 468-сон Қарорининг 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-декабрдаги 12/1-100-сон маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ишни судга қадар юритишда мол-мулкни хатлаш амалиётида электрон маʼлумотлардан фойдаланишга хизмат қилган.
жиноят содир этиш натижасида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида амалга оширилишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-июндаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сон Қарорининг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-декабрдаги 12/1-101-сон маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ишни судга қадар юритишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан мулкий муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари белгиланган тартибда хорижий давлатлар ваколатли органлари билан хорижий алоқа операторлари орқали ёки активларни қайтариш бўйича боғловчи шахслар тармоқларидан фойдаланган ҳолда мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш масалалари бўйича маʼлумотлар алмашиш борасида ишларни амалга оширилишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-июндаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сон Қарорининг 21-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-декабрдаги 12/1-101-сон маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ишни судга қадар юритишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан мулкий муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish