Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипов Азамат Комулжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талаба-ёшлар соғлиғи ва жисмоний ривожланишига туризмнинг таъсири ва ижтимоий аҳамияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2332.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий раҳбар: Кўпалов Санжарбек Улуғбекович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Рахматова Дилноза Нигбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қораев Самараддин Баракаевич педагогока фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт-соғломлаштириш туризми воситасида мутахассислиги жисмоний тарбия бўлмаган талабаларининг саломатлигини  мустаҳкамлаш, морфофунксионал ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини оширишни тажрибада асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мутахассислиги жисмоний тарбия бўлмаган талабаларнинг морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик ҳолатини барқарорлаштириш жараёни обектив кўрсаткичларни қиёслаш имконини берувчи циклли мониторинг воситасида таъминланиши диагностик контекстда далилланган; 
спорт-соғломлаштириш туризми машғулотларининг услубий тузилмаси талабаларда туристик турмуш малакаларини висуал динамикада интенсив ривожлантирувчи машқлар мажмуасини ҳордиқ ва жисмоний ҳаракат интеграсияси муҳитида интегратив қўллаш орқали такомиллаштирилган;
спорт-соғломлаштириш туризми машғулотлари жараёнида жисмоний сифатларни ривожлантирувчи ҳаракатли ўйинлар талабалар организмининг индивидуал ҳусусиятини инобатга олган адаптив машқларни вариативлаштирилган дидактик муҳитнинг умумий фаолликни мустаҳкамлашни кўзда тутувчи гармоник жараёнида дифференциалликда саралаш асосида такомиллаштирилган;   
туризм машғулоти мазмуни ва дидактик таъминоти нотаниш маконда мўлжал олиш кўникмаларини шакллантирувчи индивидуал дастурни академик ва саёҳат машғулотларида вариативликда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба-ёшлар соғлиғи ва жисмоний ривожланишига туризмнинг таъсири ва ижтимоий аҳамиятини тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида: 
мутахассислиги жисмоний тарбия бўлмаган талабаларнинг морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик ҳолатини барқарорлаштириш жараёни обектив кўрсаткичларни қиёслаш имконини берувчи циклли мониторинг воситасида таъминланиши бўйича таклифлар “Туризм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 02 ноябрдаги 1023-сон буйруғига асосан 1023-024 рақамли гувоҳнома). Натижада, мазкур туризм машғулотларининг мазмунан сифати ошишига хизмат қилган;
спорт-соғломлаштириш туризми машғулотларининг услубий тузилмаси талабаларда туристик турмуш малакаларини висуал динамикада интенсив ривожлантирувчи машқлар мажмуасини ҳордиқ ва жисмоний ҳаракат интеграсияси муҳитида интегратив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт-соғломлаштириш туризми” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан 68-364 рақамли гувоҳнома). Натижада, туризм воситалари орқали талабаларни соғломлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган, талаба ёшларнинг жисмоний ривожланиш, морфофунксионал ҳолати яхшиланишига эришилган;    
спорт-соғломлаштириш туризми машғулотлари жараёнида жисмоний сифатларни ривожлантирувчи ҳаракатли ўйинлар талабалар организмининг индивидуал ҳусусиятини инобатга олган адаптив машқларни вариативлаштирилган дидактик муҳитнинг умумий фаолликни мустаҳкамлашни кўзда тутувчи гармоник жараёнида дифференциалликда саралашга доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 27-апрелдаги 04-01/04/20/3922-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг индивидуал ҳусусиятларига мос машқлардан фойдаланиш тажрибасининг оммалашишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish