Sayt test rejimida ishlamoqda

Даулетмуратов Адилбай Мирзабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хизматлар соҳасида инсон капиталидан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти”  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1352.
Илмий раҳбар: Утемуратова Гулнарахан Хожаниязовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Амиркулов Шухрат Олимович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида инсон капиталидан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“инсон капитали” ва “хизмат” категорияларининг моҳияти уларнинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган ва инсон капитали бўйича муаллифлик таъриф берилган;
хизматлар соҳаси корхонасида инсон капиталидан самарали фойдаланиш тизими ҳамда корхонада инсон капитали шакллантириш ва ундан фойдаланиш алгоритми ишлаб чиқилиб, хизмат кўрсатиш корхоналарида ушбу тизим ва алгоритмдан фойдаланиш бўйича таклифлар берилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари асосида корхонанинг инсон капиталини баҳолаш модели ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар даромадларининг ўсиш суръатлари билан инсон капитали қийматининг ўсиш суръатини таққослаш асосида инсон капиталидан самарали фойдаланиш мезони аниқланган. Корхонанинг инсон капиталини баҳолаш моделини ишлаб чиқишда ушбу омилларни ҳисобга олиш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш корхоналарида инсон капиталидан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“инсон капитали” ва “хизмат” категорияларининг моҳияти уларнинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва инсон капитали бўйича берилган муаллифлик таъриф Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 11-ноябрдаги “2020-2023-йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича “ЙЎл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 7-октябрдаги 03/1267-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифати ва интенсивлигини ошириш, корхоналарда инновацион фаолиятни ривожлантиришда инсон капиталидан самарали фойдаланишни таъминлаш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришиш имконини берган;
хизматлар соҳаси корхонасида инсон капиталидан самарали фойдаланиш тизими ҳамда корхонада инсон капитали шакллантириш ва ундан фойдаланиш алгоритми Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 11-ноябрдаги “2020-2023-йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича “ЙЎл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 7-октябрдаги 03/1267-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида 2021-йилда иқтисодий ўсиш даражасининг умумий индексини 1,7 коеффициентга оширишга эришилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари асосида корхонанинг инсон капиталини баҳолаш моделини фойдаланиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва улар ижроси мониторингини ўтказиш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 7-октябрдаги 03/1267-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарининг инсон капитали қийматини баҳолаш имконини берган;
 хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар даромадларининг ўсиш суръатлари билан инсон капитали қийматининг ўсиш суръатини таққослаш асосида инсон капиталидан самарали фойдаланиш мезони республика хизмат кўрсатиш корхоналарида, жумладан Қорақалпоқ давлат университети, “ГРОСС суғурта компанияси” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали, “Ўзагролизинг” акционерлик лизинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиалида инсон капиталидан фойдаланиш самарадорлиги ва ушбу ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсияларни аниқлаш имконини берган ва ушбу корхоналар даромадларининг 10-12 фоиз ошиши таъминланган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 7-октябрдаги 03/1267-сон маълумотномаси).
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish