Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Наргиза Бахтихозиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таркибида полиестр (лавсан) толали чиқиндилар мавжуд қоғознинг босма-техник хоссаларини тадқиқ қилиш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т2599
Илмий раҳбар: Эшбаева Улбосин Жамаловна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Сафаров Назиржон Мухаммаджанович                        техника фанлари доктори, доцент (05.02.03), Садовская Анна Викторовна техника фанлари номзоди, БМТУ (05.02.03).
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Матбаа саноатида матбаа маҳсулотларини босиш учун таркибида полиестр (лавсан) толали чиқиндилари мавжуд қоғознинг физик-механик ва босма-техник хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд қоғозлардан фарқли бўлган таркибида пахта селлюлозаси, полестр (лавсан) толали чиқиндилари, тўлдирувчи ва елимловчи моддалар қўшилган янги таркибли қоғоз олиш технологияси яратилган;
толали масса ҳовузини дастурий таъминот ёрдамида бошқариш тизими ишлаб чиқилган ҳамда полестр толали чиқиндилар қўшиб олинган қоғозга модификацияланган катион крахмали, карбоксилметилселлюлоза елими ва акрил эмулсияси қўшиш орқали қоғоз намуналарини мустаҳкамлик хоссаларини оширишдаги технологик кетма кетлик аниқланган;
полестр (лавсан) толали чиқиндилар қўшиб олинган қоғознинг физик-механик ва босма-техник хусусиятлари ва қоғоз композицияси таркибининг босма нусхалари сифатига боғлиқлик даражаси аниқланган;
тажрибани математик режалаштириш усулидан фойдаланиб полестр (лавсан) толали чиқиндилар қўшиб олинган қоғозларига босишда бўёқни қабул қилишни оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёдан фойдаланиб янги таркибли қоғоз тайёрлаш ва босма-техник хоссаларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
Таркибида толали чиқиндилар бўлган қоғоз олиш бўйича технологик регламент ва такомиллаштирилган технология «Глобал Комсcо Даеwоо» Қўшма корхонасига ҳамда «Перфеcт Папер Гроуп» Масъулияти чекланган жамиятга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлигининг 2023 йил 26 июндаги №06-069-2961-сон маълумотномаси). Натижада пахта селлюлозаси ва полестр тола чиқиндилари асосида импорт ўрнини босувчи қоғоз олишнинг технологик режимлари такомиллаштирилган;
ишлаб чиқилган қоғоз “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ва “Ғ.Ғулом” номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлигининг 2023-йил 26 июндаги №06-09-2961-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида олинган қоғоз материалларида сифат бўйича халқаро талабларга жавоб берувчи рангли нусхалар олишга ва пахта селлюлозасидан тайёрланган қоғозга нисбатан таннархни 25% пасайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish