Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангирова Юлдуз Алимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган беморларни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш” 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.3.PhD/Tib2055.
Илмий рахбар: Агабабян Лариса Рубеновна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Тib.102.01. 
Расмий оппонентлар: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ҳодимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади гемостаз тизими ҳолатини ва қон томир эндотелий функциясини баҳолаш орқали муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги синдроми мавжуд бўлган аёлларни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш натижасида юрак қон томир тизими томонидан ривожланадиган асоратларни олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги синдроми бўлган аёлларда гемостаз тизимининг бузилиши фибриноген, Д-димернинг ошиши ва халқаро нормаллаштирилган муносабат кўрсатгичининг 1.2 баробар камайиши натижасида келиб чиқиши асосланган.
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги синдроми бўлган аёлларда юрак қон томир тизими патологиясини ривожланишида эндотелин-1, окклюзия индекси ва каналлар орасидаги фазали силжиш кўрсатгичларининг  патогенетик роли асосланган;
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги синдроми бўлган аёлларда ананавий терапияга қўшимча  Л-аргинин + аспиринни биргаликда  қўллаш эндотелийнинг кардио фунционал фаоллигини сезиларли даражада яхшиланиши аниқланган;
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги бўлган аёлларда юрак-қон томир касалликлари хавфини башорат қилиш бўйича ишлаб чиқилган дастур (86,7% ўзига хосликка ва 90.0% сезгирликка эга) асосида аёлларни олиб бориш тактикаси такомиллаштирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 21 июндаги 32-сон хулосасига кўра:
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган беморларда соматик касалликлар ривожланиш хавфи нормал тухумдон функциясига эга аёлларга қараганда юқори эканлиги исботланган, бу ўз навбатида муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда эрта соматик касалликларни аниқлаш мақсадида комплекс клиник – лаборатор текширув ўтқазиш кераклигини  асослаган. Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси боъйича 10.09.2022 йилдаги 67\1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 10 сон оилавий поликлиника боъйича 10.08.2022 йилдаги 78\1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда юрак қон томир касалликлари ривожланишини аниқлашда комплекс инновацион ноинвазив аппарат Ангиоскан 01 орқали эндотелий дисфункцияси аниқланган, яъни бошқа қоъшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига тежам  қилинган. 2) муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда эндотелиал дисфункцияни ангиоскан 01 аппарати ёрдамида ташхислашда махсус малака оширган шифокорларга эҳтиёж ёъқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига тежам  қилишга эришилган. Хулоса: муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги бўлган аёлларда соматик касалликлар ривожланиши мумкин бўлган аёллар хавф гуруҳи аниқланди ва шу асосида ривожланиши мумкин бўлган асоратлар олди олинди, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблагъларини 62 000 соъмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 15 000 соъмга иқтисод қилиш имконини берган.
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги синдроми бўлган аёлларда соматик патологиянинг ривожланишида, гемостаз тизими диагностика тадбирларини ўтқазиш орқали юзага келадиган ўзгаришларни ўз вақтида даволаш самарали эканлиги исботланди. Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси боъйича 10.09.2022 йилдаги 67\1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 10 сон оилавий поликлиника боъйича 10.08.2022 йилдаги 78\1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда юрак қон томир касалликлари ривожланиш хафвини прогнозлаш программаси асосида юрак қон томир касалликларини эрта ташхислаш орқали 45(43%) ҳолларда асоратларни камайишига эришилган; муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда тиббий хизмат кўрсатишнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш орқали, ушбу беморларни эрта ташхислашга эришилди ва аёлларни турли мутахасиссларда юриб кўплаб нотўгри ўтқазилган клиник лаборатор таҳлилларни ўтказишдаги сарф харажатлар олди олинди; муддатдан олдинги тухумдон етишмовчилиги ташхисини ўз вақтида қўйилиши орқали ушбу аёлларда 80% ҳолларда умумий аҳволида соғайиш кузатилди ва аёлларга поликлиника шароитида 78% эрта ташхислаш имконини берди; муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларга тиббий хизмат сифатини ошириш алгоритми орқали поликлиника ва туғруқ мажмуаси гинекология бўлимларида ташхислаш ва даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда эндотелиал дисфункция ва тухумдонлар захирасини аниқлашда: беморларда эндотелиал дисфункцияни ташхислашда допплерография ва қўшимча мутахасисслар (қон томир жарроҳи ва кардиолог мутахасисслари) талаб қилинган, бизда ўтказилган ноинвазив комплекс диагностика Ангиоскан 01 орқали ушбу сарф харажатлар кескин камайтирилди; эндотелиал дисфункцияни ташҳислашда талаб этиладиган сарф харажатлар( допплерографияга 80 500 сўмдан + кардиолог кўриги 30 500 сўм) 111 000 сўмдан ангиоскан 01 ноинвазив диагностика комплекси орқали текшириб 67 300 сўмга камайтирилди. Хулоса: муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган беморларда юрак қон томир касалликлари ривожланиш хавфини ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда касаллик давомийлиги 3 йилдан ошиқ бўлган ҳолларда 87% эндотелиал дисфункция аниқланди, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 32 000 сўмга тежаш имконини берган.
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги билан касалланган аёлларда  юрак қон томир касалликлари ривожланиш хавфини башорат қилиш ва баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала ва шу асосда яратилган ЭҲМ дастуридан (ДГУ №19585, 17.10.2022) фойдаланиш юрак қон томир тизими касалликларини башорат қилиш алгоритми ва беморларни ушбу гуруҳини бошқариш тактикасини ишлаб чиқилди. Дастурдан амалий тиббиётда, хусусан, акушерлик ва гинекологияда, терапия ва кардиология соҳаларида фойдаланиш мумкин. Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси боъйича 10.09.2022 йилдаги 67\1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 10 сон оилавий поликлиника боъйича 10.08.2022 йилдаги 78\1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда гемостаз тизимида, қон томирлар эндотелийси тизимидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва адекват даволаш ушбу гуруҳдаги аёлларда юрак қон томир касалликларини асоратларни прогнозлаш ва олдини олишга эришилган, таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш юрак қон томир касалликларини ривожланишининг 43 % ҳолларда олдини олишга имкон яратди.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: Муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда эндотелиал дисфункция ва тухумдонлар заҳирасини аниқлашда: беморларда эндотелиал дисфункцияни ташҳислашда допплерография ва қўшимча мутахасисслар (қон томир жарроҳи ва кардиолог) талаб қилинган, бизда ўтқазилган ноинвазив комплекс диагностика Ангиоскан 01 орқали ушбу сарф ҳаражатлар кескин камайтирилди; эндотелиал дисфункцияни ташхислашда талаб этиладиган сарф ҳаражатлар ( допплерография 80 500 сўмдан + кардиолог кўриги  30 500 сўм) 111 000  сўмдан Ангиоскан 01 ноинвазив диагностика комплекси орқали текшириш орқали 67 300 сўмга камайтирилди. Хулоса:  янги даволаш ва профилактика алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 111 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 67 300 сўмга тежаш имконини берди.
муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда ўрин босувчи гормонал терапия ва комплекс ўтқазилган даво муолажалар ўтқазилиши орқали,юрак қон томир касалликлари ривожланиш хавфи ўз вақтида бартараф этилди ва даволанишдаги сарф ҳаражатлар кескин қисқартирилди. Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси боъйича 10.09.2022 йилдаги 67\1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 10 сон оилавий поликлиника боъйича 10.08.2022 йилдаги 78\1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган беморларда трансдермал эстрадиол қўлланилиши юзага келиши мумкин бўлган тромбоемболик асоратлар кескин камайтирилди; эндотелиал дисфункция ривожланишининг олдини олиш мақсадида донатор оксид азот қўлланилиши қон томирлар вазодилятацион функциясини яхшиланишига эришилди, бу эса даволаниш вақти давомийлигининг қисқаришига олиб келди; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган аёлларда ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: эндотелиал дисфункцияни ташҳислашда талаб этиладиган сарф ҳаражатлар (доплерографияга 80 500 сўмдан + кардиолог кўриги 30 500 сўм) 111 000 сўмдан, ангиоскан 01 ноинвазив замонавий диагностика комплекси орқали текшириш туфайли 67 300 сўмга камайтирилди, реабилитация ҳаражатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 45.000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан кардиология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: муддатдан олдин тухумдон етишмовчилиги кузатилган беморларда эндотелиал дисфункцияларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 32 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish