Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапашов Икрамжан Яумитбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полипропилен ишлаб чиқариш жараёнининг иккиламчи маҳсулотлари асосидаги дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи присадкалар олиш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3560.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc03/28.02.2022.Т101.01. 
Расмий оппонентлар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент; Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Уз-Кор Гас Чемиcал” ҚК МЧЖ иккиламчи полипропилен асосида депрессор присадкалар синтез қилиш ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи полипропилен билан метилакрилат ва метакрил кислоталарнинг сополимерланиш жараёнида атмосфера босими, ҳарорат, эритувчилар табиати ва инитсиаторлар миқдорининг таъсири илмий асосланган;
сополимер таркибида 4:1 полипропилен ва метилакрилат сополимерланиш реакциясида инитсиатор миқдори 0,6 %, ҳарорат 750C бўлганда реакция унуми 84,9% ва молекуляр массаси 6404 г/мол эканлиги аниқланган;
полипропилен ва метилакрилат 4:1 нисбатдаги сополимерлар ва полидисперли даражаси 4,97 бўлганда депрессор хусусиятини намоён қилганлиги амалий исботланган;
иккиламчи пропилен п-ксилолда 110 0C эрувчанлиги, сополимерланиш жараёни 75 0C ҳарорат, инитсиатор миқдори 0,6 % ва реакция давомийлиги 180 минут бўлганда мақбул режимлар асосида ПП ва МА асосида присадка олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи полипропилен ва метилакрилат асосида депрессор присадкалар синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олинган присадка «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 22 февралдаги 01-08/462-сон маълумотномаси). Натижада, намуна сифатида олинган присадка дизел ёқилғисининг қотиш ҳароратини -27 0C гача, филтрланишнинг чегаравий ҳароратини -22 0C гача туширишга имкон берган; 
таркибида 4:1 нисбатда бўлган полипропилен ва метилакрилат сополимер депрессор присадкалар «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 22 февралдаги 01-08/462-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзДтс 989:2001 стандарти асосида текширилганда дизел ёқилғисининг физик-кимёвий хоссаларига салбий таъсир этмасдан фақат қотиш ҳароратини -13 дан -27 0C гача, филтрланиш чегаравий ҳароратини -10 дан -22 0C гача пасайтириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish