Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонқулов Алишер Маматқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта хомашйсини қуритиш учун энергия ва ресурс тежайдиган 2СБ-10 барабанининг юритмасини ишлаб чиқиш” 05.02.03 - “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2664
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Сафаров Назиржон Муҳаммаджонович техника фанлари доктори, профессор; Мамашарипов Абдунаби, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 2СБ-10 барабанли қуритгичи юритмасининг конструктив ва технологик параметрларини ишлаб чиқиш ва асослаш асосида пахта хомашёсини қуритиш самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини тежашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий барабанли қуритгичларни юритмаларини аналитик тахлили асосида мавжуд 2СБ-10 барабанли қуритгичини харакатлантиришда энергия сарфини 2 марта камайтируш учун барабан ўрта қисмига занжирли юритма урнатиш билан бошқарилувчан ҳаракатни амалга оширувчи конструксий ишлаб чиқилган; 
пахтани қуритиш барабани юритмасидаги етакловчи ва етакланувчи ғилдиракларга таъсир этувчи ҳаракатлантирувчи кучларнинг моментлари ва фойдали қаршилик кучлари, бурилиш вақтида валнинг эластик деформатсиясининг катталиги назарий ўрганишлар билан етакловчи ғилдирак диаметри, етакловчи ва етакланувчи ғилдираклардаги тишлар сони, занжирни қадамини аниқлаш учун боғлиқлик тенгламалари келтириб чиқарилган;  
барабанли пахта қуритгичининг занжирли узатмасининг қуритиш барабанидаги пахта қуритиш жараёнининг технологик параметрларига таъсирининг назарий боғлиқлиги кинематик муносабатларни ва реактсияларнинг чегаравий қийматлари учун ифодаларни ҳисобга олган ҳолда, пахтанинг дастлабки намлигига боғлиқ бўган иш режимлари аниқланган; 
қуритиш барабанининг занжирли узатмасининг етакланувчи ғилдирагидаги тишлар сони 198 ва етакловчи ғилдиракники 18 дона, харакатни узатиш сони 11 га тенг бўлган, ғилдираклар ўқлари орасидаги масофанинг энг кам миқдори 4,64 м га тенг бўлган қуритгич юритмасининг конструксияси яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёсини қуритиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
Ишлаб чиқилган занжир узатмали қуритиш барабани Жиззах вилоятидаги “ПАХТАКОР ТЕКС” МЧЖ кластерга ишлаб чиқаришга жорий этилган (Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023-йил 20-февралдаги 02/22-88-сон гувоҳномаси). Натижада, занжир узатмали барабанли қуритгичда қуритилган пахтадан намлик олиш мос равишда 4,76% гача ошган, барабаннинг ушбу иш режимида ҳақиқий ўртача қиймати аниқланган. Барабан ичидаги пахта хомашёсидан намликни олиш 13,16% дан 8,4% гача камайган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish