Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Комилжон Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта толасини аеромеханик тозалаш жараёнини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Т929
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарифжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдул-Малик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Эшжанов Абилда Абдукадирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта толасини тозалаш ускунаси арралари конструксиясини такомиллаштириш орқали тола тозалаш жараёни самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
толани тозалаш самарадорлигининг ишчи цилиндр арраси тишлари билан тола массаси таъсирлашув майдони катталигига боғлиқ  ҳолда ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тозалагичнинг ишчи цилиндри арраларининг тишлари навбати билан чап ва ўнг томонларга бир хил даражада оғдирилган конструксияси ишлаб чиқилган; 
арраларнинг тишлари икки ёнга оғдирилиши натижасида уларнинг тола билан таъсирлашув майдонини ошишини ҳисобга олган ҳолда ишчи цилиндрнинг арралари сони амалдагидан кам бўлган, тцилиндр валига тушадиган юкламани камайтириш имконини берувчи ишчи цилиндр конструксияси ишлаб чиқилган;
пахта толасини тозалаш қурилмасининг технологик ва конструктив ўлчамлари, тишларнинг ёнга оғиш бурчаги ва арралар сонининг рационал қийматлари тола тозалаш жараёнини адекват регрессион математик модели олинган; 
тола тозалаш самарадорлигининг ишчи цилиндр арраси тишларининг шакли ва ўлчамларига боғлиқлиги таҳлил қилган ҳолда  арраси тишлари навбати билан икки ёнга оғдирилган ишчи цилиндрга эга бўган тола тозалаш ускунасининг янги конструксияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори тозалаш самарадорлигига эга бўлган тола тозалагични яратиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалар асосида:
тўғри оқимли, аррасининг тишлари бир хил кетма-кетликда икки ёнга оғдирилган аррали цилиндрга эга бўлган тола тозалагич “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси таркибидаги корхоналар, жумладан, Косонсой пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖ нинг 2022 йил 23 сентябрдаги № 03-18/875 сонли хати ва “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 02/22-816 сонли маълумотномаси). Натижада тозалаш самарадорлигини 65% ошириш ва чиқиндилардаги толадорлик миқдорини 13 % га камайтиришга ҳамда толанинг сифат кўрсаткичларини бир навга юқорилашига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish