Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримжонов Дилёрбек Дониёрбек ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоқ номи): “Асинхрон мотор реактив қувватининг филтр-компенсация қурилмаларини назорат ва бошқаруви учун уч фазали токларни электромагнит ўзгарткичлари”, 05.01.06 – “Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3283.
Илмий раҳбар: Сиддиков Илҳомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абидова Гулмира Шухратовна, техника фанлари доктори, профессор; Хужаматов Халимжон Эргашович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асинхрон мотор реактив қувватининг назорат ва бошқарувидаги филтр-компенсация қурилмалари учун уч фазали токларни электромагнит ўзгарткичларининг тадқиқот моделларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон мотор статоридаги реактив қувватнинг уч фазали токлари ҳосил қилган магнит оқимларни назорат ва бошқарувини таъминловчи филтр-компенсация қурилмаларнинг электромагнитли ўзгарткичини тузилиш тамойили ишлаб чиқилган;
асинхрон мотор истеъмол қилаётган реактив қувватнинг уч фазали токларини назорат ва бошқарувини таъминловчи филтр-компенсация қурилмаларнинг электромагнитли бирламчи ўзгарткичларида кечаётган сигнал ўзгартириш жараёнларининг моделлари шакллантирилган;
филтр-компенсация қурилмалари ишлаб чиқаётган реактив қувватнинг уч фазали носимметрик ва носинусоидал токларини назорат ва бошқарувини электромагнитли ўзгарткичларининг чиқиш сигналларини баҳолашнинг аналитик ифодалари ва алгоритмлари яратилилган;
реактив қувватнинг уч фазали бирламчи токларини электромагнитли ўзгарткичини ўлчов чулғамлари халқаларини дифференциал схема кўринишида бажариш натижасида синусоидал ва симметрик формадаги чиқиш кучланишларни таъминловчи қурилманинг модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асинхрон мотор реактив қувватининг филтр-компенсация қурилмалари назорати ва бошқаруви учун уч фазали токларни электромагнит ўзгарткичларининг моделлари ва статор чулғамлари жойлашган пазларга жойлаштирилган, иккита сезгир элемент халқаларига эга ва ўзаро дифференциал уланган асинхрон мотор уч фазали электромагнит ток ўзгарткичлари чиқиш кучланиш сигналларининг тажриба синовлари, “Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш” УК ва “СПЕКТР” ХК ларида жорий этилди. Тажриба синовлари натижасида корхоналардаги асинхрон моторларнинг қувват исрофларини 5 % га камайиши аниқланди ҳамда “Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш” УК учун йиллик кутилаётган самарадорлик 79 млн. сўмни ва “СПЕКТР” ХК учун эса 42,5 млн. сўмни ташкил этди. Тадқиқот натижаларини корхоналарда амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали далолатномаси ва Энергетика вазирлигининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (Май 05, 2023. № 01-04-42/394) маълумотномаси олинди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish