Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоқулов Акмал Муборакбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2193
Илмий раҳбар:Алмарданов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усмонов Бунёд Актамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD
Этакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамият гамолик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи сифатида ифодаланувчи “инвестиция фаолияти” тушунчасининг мазмуни замонавий талқин негизида замон талабларига жавоб берувчи, илғор инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш, уларни молиявий ресурслар билан таъминлаш жараёни орқали такомиллаштирилган;  
иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция фаолиятининг турли шарт-шароитлари ва жараёнларига мувофиқ келувчи муқобил молиялаштиришдан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган рискларни энг қуйи даражасини таъминлашга кўра баҳоланган;
ҳудудларда паст рентабелликда ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштиришда улар фаолиятини муқобил молиялаштириш бўйича махсус агентлик фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини молиялаштириш механизми самарадорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар таъсирининг эконометрик модели асосида инвестиция фаолиятининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи сифатида ифодаланувчи, замонавий талқин негизида янги талабларга жавоб берувчи, илғор инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш, уларни молиявий ресурслар билан таъминлаш жараёни орқали такомиллаштирилган “инвестиция фаолияти” тушунчасининг мазмуни олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Инвестиция” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022 йил 24 октябрдаги 328-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг олий таълим муассасалари талабалари учун янги мазмунда киритилиши бўлғуси мутахассисларнинг инвестиция фаолияти ва уни молиялаштириш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган; 
иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция фаолиятининг турли шарт-шароитлари ва жараёнларига мувофиқ келувчи муқобил молиялаштиришдан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган рискларни энг қуйи даражасини таъминлашга кўра баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалалари бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлигининг 2023 йил 17 январдаги №02-11-00249-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифда иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштириш усулларидан фойдаланишда юзага келувчи таваккалчиликлар турлари, давлатнинг муқобил молиялаштириш усулларига оид сиёсати ва иқтисодиётнинг очиқлигини комплекс ҳисобга олувчи  таваккалчиликларни самарали бошқаришнинг молиявий менежмент самарадорлигини комплекс усулда аниқлаш бўйича услубий тавсиялар берилиб, уларни амалиётда қўллаш 2022 йилда инвестицион фаолиятни муқобил молиялаштириш усуллари ҳисобидан инвесторларни жалб этиш кўламини  21 фоизга оширишга ҳамда улардаги инвестицион лойиҳалар самарали ижросини таъминлашга имкон берган;
ҳудудларда паст рентабелликда ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштиришда улар фаолиятини муқобил молиялаштириш бўйича махсус агентлик фаолиятини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ҳудудларда паст рентабелликда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш мақсадида уларнинг инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштириш бўйича Агентлик”ни молиялаштириш манбалари юзасидан тезкор кўрсатмалари ва чора-тадбирларига оид “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлигининг 2023 йил 17 январдаги №02-11-00249-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик саноат зоналарини ташкил этишни такомиллаштириш орқали давлат-хусусий шерикчилик тизими имкониятларидан кенг фойдаланишга оид тавсиялар ижроси иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштириш усулларини такомиллаштириш имконини берган; 
Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини молиялаштириш механизми самарадорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар таъсирининг эконометрик модели асосида инвестиция фаолиятининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлигининг 2023 йил 17 январдаги №02-11-00249-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштириш усуллари истиқболлари ҳақида маълумотлар базасининг шаклланишига имкон яратиб, 2022 йилда улардан кенг фойдалана олиш имкониятининг яратилиши орқали мамлакат инвестицион жозибадорлигининг 17 фоизга ўсишини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish