Sayt test rejimida ishlamoqda

Исомов Элдор Эрхоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро вилояти шароитида артишок (Cйнара сcолймус Л.) навларининг биоекологик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/B910.
Илмий раҳбар: Номозова Зебуннисо Бахроновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Хислат Қудратовиш, биология фанлари доктори, профессор; Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти шароитида артишок (Cйнара сcолймус Л.) навларининг биоекологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилояти шароитида артишок навларининг онтогенез давр ва босқичлари очиб берилган;
илк бор артишок навлари вегетатив органларининг анатомик тузилишидаги адаптив мосланишлар қиёсий асосланган;
артишок навларининг суткалик ва мавсумий гуллаш динамикаси, уруғ маҳсулдорлиги ҳамда уруғидан кўпайтириш технологияси асосланган;
артишок навлари вегетатив органларининг фитокимёвий таркиби ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланган ҳамда уларни вегетатив органлар бўйлаб тақсимланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Артишок навларининг (Греен Голд, Империал Стар, Виолетто) биологияси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
артишок навлари уруғларининг лаборатория, вегетатсион ва дала шароитларида ўрта шўрланган муҳитларда унувчанлиги, оптимал экиш чуқурлиги, ўсиш ва ривожланиши ҳамда фенологик хусусиятларига оид кўрсатмалар акс этган тавсиялар Бухоро вилояти Вобкент туманидаги “Мирзабадалов” фермер хўжалиги ерларида ташкил этилган 0,20 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 февралдаги 07/21-21-06/145-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилоятининг ўрта шўрланган тупроқлари шароитида артишок навларини оптимал экиш муддатларини белгилаш, парваришлаш, ишлов бериш ҳамда хом-ашёсини етиштириш имконини берган;
Бухоро вилояти шароитида Артишок навлари уруғчилигини ташкил этиш ва етиштириш мақсадида фенологик хусусиятлари, гуллаш биологияси ва уруғ маҳсулдорлигини баҳолашга оид маълумотлар акс этган тавсиялар Бухоро вилояти Вобкент туманидаги “Мирзабадалов” фермер хўжалигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 февралдаги 07/21-21-06/145-сон маълумотномаси). Натижада, артишок навларини уруғ маҳсулдорлиги коеффитсиентини аниқлаш, вегетатсиянинг биринчи йилидан дастлабки уруғини олиш ҳамда вегетатсиянинг 2-йилидан уруғ маҳсулдорлиги 15-20% га ошиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish