Юлдашева Мухаббат Раззоқбердиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ароматик бирикмаларни гидрокси-, галоген алкиламидлар, имидлар ва нитриллар билан амидоалкиллаш», 02.00.03–Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc /К1.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Максумова Айтура Ситдиковна, кимё фанлари доктори, профессор; Бабаев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори; Хаитбаев Алишер Хамидович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ароматик бирикмаларни метилол-, этилол-, бромалкил амидлар, имидлар, параформ ва нитриллар билан амидоалкиллаш ҳосиласининг унуми ва изомер таркибига турли омилларнинг таъсири ва маҳсулотларнинг қўлланилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: илк маротаба ароматик бирикмаларнинг галоген алкилимидлар билан кам миқдордаги Льюис кислоталари иштирокида амидоалкиллаш реакциялари фазовий жиҳатдан селектив бориб, битта моно-алмашинган маҳсулот юқори унум билан (90-97%), агар реагент сифатида b-бромэтилфталимид қўлланилса α-алмашинган изомер маҳсулотлар ҳосил бўлиши аниқланган;
ароматик углеводородлар, икки атомли фенолларнинг эфирлари ва карбон кислоталарнинг N-метилолацетамид, N-метилолхлорацетамид, N-метилолфталимид, N-метилолсукцинимид, b-гидроксиэтилфталимид,b-гидроксиэтилмалеинимид, ацетонитрил, бензонитрил ва параформ билан протон кислоталар иштирокидаги реакциялар натижасида йигирмадан ортиқ фаол алкиламид, алкилимид гуруҳлар тутган ҳосилалари синтез қилинган;
о-, м-, п-ксилоллар, нитромезитилен, бензодиоксан-1,4, резорцин ва гидрохиноннинг эфирларини N-метилолфталимид, N-метилолацетамид, N-метилолхлорацетамид,b-гидроксиэтилфталимид, ацетонитрил, бензонитрил ва параформ билан амидометиллаш реакцияларидан бис-ҳосилалар синтез қилиш усуллари ишлаб чиқилган;
метил, бутил ва нитро гуруҳлари тутган ароматик бирикмаларнинг фталимидометил ҳосилаларини ишқорий муҳитда гидролиз қилиш ёрдамида тегишли бензил аминларини олиш усуллари ишлаб чиқилган;
ароматик бирикма молекуласига амидометил ва имидоэтил каби фармокофор гуруҳининг киритилиши натижасида олинган маҳсулотларнинг St.aureus, Candida, E.coli, Salm.typhi, Ps.aеruginosa, Xanthomonas malva-cearum, Fusarium oxysporum, Aspergillus terreus, Penicillium sp., Тrichoderma harzianum, Pseudomonas stutzeri каби патоген микроорганизмларга қарши бактерицидлик фаоликка эга бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ароматик бирикмаларнинг алкиламидли ва имидли ҳосилалари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ароматик углеводородлар ва алмашинган фенол эфирларини кам миқдордаги FeCl3x6H2O иштирокида региоселектив амидоалкиллаш усули Ф-3-116 «Фенолларни хлорацетиллаш бўйича фундаментал тадқиқотлар ҳамда О- ва С- ацил маҳсулотлар олишнинг региоселектив усулини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳага жорий этилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 17 ноябрдаги ФТК-03-13/815-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул тупроқ патогени бўлган фузариоз касаллигига қарши бактерицидлик хоссаларини намоён қилувчи янги фенолларнинг ҳосилаларини олиш имконини берган;
ароматик бирикмаларнинг амидоэтил ҳосилалари металл қурилмаларининг биокоррозия жараёнига қарши биоингибиторлар сифатида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида жорий этилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2017 йил 18 январдаги 01-ТИ/11-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижаси нефть-газни қайта ишлаш металл конструкция ва қурилмалари эксплуатацион самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
бромсирка кислотаси фталимидоэтил эфири олиш ташкилот стандарти (Тs 02072392-002:2017) «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган. Натижада металлар патоген микроорганизмларга қарши биоцид, фунгицид ва бактерицид хоссали препарат ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
бромсирка кислотаси фталимидоэтил эфирини нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида қўллаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемология назорати бош бошқармаси томонидан рухсат этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 февралдаги 012-3/448-сон маълумотномаси). Бунда ушбу биоцид атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳолига зарарсиз экани кўрсатилган.