Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафарова Машҳура Сулаймоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2287. 
Илмий раҳбар: Камолова Феруза Рахматиллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc). 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022. Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Муҳаммадхон Бурханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Олимов Сиддиқ Шарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc). 
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқланиш турига кўра мактабгача бўлган болаларда стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий озиқлантиришда бўлган мактабгача ёшдаги болаларда стоматологик касалликлар ривожланишининг хавф омилларига боғлиқ ҳолда диагностик ёндошув ва индивидуал  чора тадбирлардан келиб чиқиб профилактик дастур ва алгоритм ишлаб чиқилган; 
сунъий озиқланишда бўлган стоматологик касалликлари мавжуд болаларда қондаги калций алмашинуви ҳолати стоматологик кўрсаткичлар билан боғлиқлиги асосланган;
гипокалцимиянинг клиник яққол белгилари намоён бўлмаган ҳолда калцийнинг латент етишмовчилиги аниқланган; 
сунъий озиқлантирилган болаларни соғломлаштириш бўйича клиник тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 16 мартдаги 23-Z/006-сон хулосасига кўра: 
сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликларга эрта ташхис қўйишга ва уларни бошқариш тактикасини аниқлашга, кейинчалик беморларни бошқаришда узлуксизлик тамойилини сақлаб қолиши, касалланиш даражасини пасайтириши Бухоро шаҳар 1 – оилавий поликлиникаси бўйича 2022 йил 20 апрелдаги 6-сонли буйруқ, Бухоро шаҳар 2 – оилавий поликлиникаси бўйича 2022 йил 26 майдаги 2-сонли буйруқ, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2022 йил 9 майдаги 15-сонли буйруқ ҳамда Ромитан туман марказий поликлиникаси бўйича 2022 йил 30 майдаги 7-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган дастур ва алгоритмдан фойдаланиш, сунъий озиқланишда бўлган болаларда стоматологик ҳолатни  баҳолаш, сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва касаллик асоратларини олдини олиш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик   касалликлар олдини олиш, эрта аниқлаш ва касаллик асоратларини олдини олишга эришиш орқали даволашга сарфланадиган харажатларини ҳар бир беморга ўртача 120.400  сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: сунъий озиқлантиришда бўлган мактабгача ёшдаги болаларда стоматологик касалликлар ривожланишининг олдини олиш ва мавжуд стоматологик касалликларни эрта аниқлаш орқали ҳар бир бемор учун сарфланадиган бюджет маблағларини 330 минг 400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 6 июлдаги 04/2577-сон хат юборилган.
Сунъий озиқлантиришда бўлган мактабгача ёшдаги болаларда стоматологик касалликларни олдини олиш тадбирларини қўллаш, касалликнинг тез муддатда сурункали тус олиши ва асоратланишини камайтиришга олиб келиши Бухоро шаҳар 1 – оилавий поликлиникаси бўйича 2022 йил 20 апрелдаги 6-сонли буйруқ, Бухоро шаҳар 2 – оилавий поликлиникаси бўйича 2022 йил 26 майдаги 2-сонли буйруқ, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2022 йил 9 майдаги 15-сонли буйруқ ҳамда Ромитан туман марказий поликлиникаси бўйича 2022 йил 30 майдаги 7-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сунъий озиқланишда бўлган болаларда стоматологик касалликларни олдини олади, эрта ташхислайди, стоматологик касаллик асоратларини олдини олиб, ушбу тоифа  болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 тишда мавжуд бўлган сурункали периодонтитни даволаш учун умумий ҳисобда 120.400 сўм сарфланади. Периодонтит билан бир вақтнинг ўзида 3-4 та тиш зарарланишини инобатга олиб, бир беморга ўртача 330 минг 400 сўмга иқтисод қилади. Хулоса: сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликларнинг тарқалиши ва асоратлари пасайтириб, бир беморга ўртача 330 минг 400 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 6 июлдаги 04/2577-сон хат юборилган. 
Аниқланган калцийнинг латент етишмовчилиги, гипокалциемиянинг яққол клиник белгилари билан намоён бўлмайди, аммо суяк тўқималарининг етарли минераллашмаганидан дарак беради. Бу эса нафақат тиш қаттиқ тўқимаси емирилиши, балки бола организмининг ўсиш ва минераллашиш ҳолатини прогнозлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сунъий озиқланишда бўлган болаларда стоматологик касалликларни эрта ташхислайди, стоматологик касалликларни олдини олади,  ушбу тоифа  болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мавжуд ташхислаш ва даволаш кўрсаткичлари бўйича ўрта кариесни даволаш (1 тиш мисолида) учун давлат молиявий харажати ҳисоби 14.860 сўм қийматида умумий харажатни кўрсатди: Биринчи қатнов қиймати: бир марталик қўлқоплар – 3.500 сўм, 3% пероксид водород эритмаси -1 флакон 10 мл - 500 сўм, тиббий стерил пахта -1000 сўм, таглик – унисем - 0.2гр - 1060 сўм, доимий пломба – беладонт - 0.5гр – 3.300 сўм: жами:14.860 сўм. Сурункали периодонтит ташхиси билан 1 тишни даволашга 3 марта кўрикка келиб, (1 тиш мисолида) ўртача 120.400 сўм сарфланади: Периодонтит билан бир вақтнинг ўзида 3-4 та тиш зарарланишини инобатга олиб, бир беморга ўртача 330 минг 400 сўм миқдорида давлат харажатларини тежаш имкониятини берган. Хулоса: сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликларнинг тарқалиши ва асоратларини пасайтириб, бир беморга ўртача 330 минг 400 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Сунъий озиқлантириш ва унинг асоратлари натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш жараёни олинган илмий-амалий маълумотлари Бухоро шаҳар 1 – оилавий поликлиникаси бўйича 2022 йил 20 апрелдаги 6-сонли буйруқ, Бухоро шаҳар 2 – оилавий поликлиникаси бўйича 2022 йил 26 майдаги 2-сонли буйруқ, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2022 йил 9 майдаги 15-сонли буйруқ ҳамда Ромитан туман марказий поликлиникаси бўйича 2022 йил 30 майдаги 7-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 6 июлдаги 04/2577-сон хат юборилган. 
Давлат мактабгача таълим муассасаларида сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда оғиз бўшлиғи ва стоматологик ҳолатига баҳо бериш учун сўровномани амалиётга жорий этиш стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олишга, стоматологик касалликлар келиб чиқиши мумкин бўлган юқори хавф эҳтимоллигига кирувчи болаларда калций алмашинуви кўрсаткичларини таҳлил қилиш калцийнинг латент танқислигини башоратлайди ва стоматологик касалликларни олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сунъий озиқланишда бўлган болаларда стоматологик касалликларни эрта ташхислайди; стоматологик касалликларни олдини олади; ушбу тоифа  болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мавжуд ташхислаш ва даволаш кўрсаткичлари бўйича сурункали периодонтитни даволаш (1 тиш мисолида) учун давлат молиявий харажати ҳисоби 120.400 сўм қийматида умумий харажатни кўрсатди: Биринчи қатнов қиймати: бир марталик қўлқоплар – 3.500 сўм, 3% перекис водород эритмаси  -500 сўм, стерил  пахта -1000 сўм, бир марталик борчик -5000 сўм, пулпа экстрактор -2000 сўм, мюллер игнаси -1000 сўм, 3 дона файл -40.000 сўм: жами 53.000 сўм. Иккинчи қатнов қиймати: бир марталик қўлқоплар – 3.500 сўм, 3% перекис водород эритмаси  -500 сўм, стерил  пахта -1000 сўм, таблетка кўринишида антибиотик -2000 сўм, пулпа экстрактор -2000 сўм, мюллер игнаси -1000 сўм, 1 дона файл -13.000 сўм, дентинли паста -1000 сўм: жами 24.000 сўм. Учинчи қатнов қиймати: бир марталик қўлқоплар – 3.500 сўм, 3% перекис водород эритмаси  -500 сўм, мюллер игнаси -1000 сўм, эндофил-1гр -3000 сўм, гуттаперча -20.000 сўм, тиш каналини тўлдириш моддаси -4000 сўм, таглик-унисем -3.800 сўм, доимий пломба-беладонт -7.400 сўм: жами: 43.400 сўм. Сурункали периодонтит ташхиси билан 1 тишни даволашга 3 марта кўрикка келиб, (1 тиш мисолида) ўртача 120.400 сўм сарфланади: периодонтит билан бир вақтнинг ўзида 3-4 та тиш зарарланишини инобатга олсак, бир беморга ўртача 330 минг 400 сўм миқдорида давлат харажатларини тежаш имкониятини беради.  Йиллик ҳар юз нафар беморга ўртача 33.040.000 сўм миқдорида давлат харажатларини тежаш имкониятини беради.  Хулоса: сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликларнинг тарқалиши ва асоратларини пасайтириб, ҳар юз нафар беморга ўртача 33.040.000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 6 июлдаги 04/2577-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish