Sayt test rejimida ishlamoqda

Айтмуратов Бахтияр Турғанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2146.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Маҳмуов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш технологияларини такомиллаштиришнинг психологик - педагогик хусусиятлари интегратив ёндашувга кўра трансформациялаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш технологияларининг коррексион-педагогик механизми мултипредметлилик ва яхлитлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялашнинг адекват мезони комплекс баҳолаш юзасидан интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситаларни босқичма-босқич самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш модули меҳнат анъана ва удумларига боғлиқ технологияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялашни такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш технологияларини такомиллаштиришнинг психологик - педагогик хусусиятлари такомиллашган интегратив ёндашув асосида трансформациялаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятида фойфаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 26-апрелдаги 01/11-01/11-278-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анана ва удумлари бўйича билим ва кўникмалари шакллантирилган;  
бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш технологияларини мултипредметлилик ва яхлитлик тамойилларига устуворлик бериш асосида коррексион-педагогик механизми такомиллаштирилган методик тавсияларидан А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 19-апрелдаги 197-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг коррексион-педагогик механизми такомиллашган;  
бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялаш технологияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган модули асосида ишлаб чиқилган тавсияларидан ҳамда бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат анъана ва удумларидан фойдаланиб тарбиялашнинг адекват мезонлар асосида комплекс баҳолаш юзасидан интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситаларни самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга методик тавсияларидан А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 19-апрелдаги 197-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни миллий урф-одатларга, анъаналарга, удумларга, маросимларга ҳурмат қилишни шакллантириш; миллий ва умумбашарий қадриятларни чуқур англашга ўргатиш, ўз хулқи ва бурчи олдида юксак масъулиятни сезишга; бугунги жамиятга муносиб ворис бўлишга, баркамол инсон бўлиб етишиш каби фазилатларни таркиб топтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish