Sayt test rejimida ishlamoqda

Иркабаев Джуманали Усмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасаларида физикани ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Ped5381.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника  университети Олмалиқ  филиали.
Илмий раҳбар: Шералиев Саъдулло Суюнбоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор; Хужаев Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича  фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида физика фанини ўқитиш методларини электрон ўқув дастурий таъминотлар асосида  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 олий таълим муассасаларида физикани ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари дарсга қўйилувчи  дидактик ва техник талабларни  виртуаллик, алгоритмлилик каби ахборотли ўқитиш тамойиллари билан рақамли интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
физик жараён ва ҳодисаларнинг қонун ва қоидаларини ўқитиш талабаларнинг қабул қила олиш қобилиятларига устуворлик берилган таълим технологиялари виртуал анимацион топшириқларни қайта алоқали визуал муҳитда продуктивлик даражаларда қўллаш  асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив фикрлаш ва касбий компетенцияларини ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиришга доир электрон ўқув-методик таъминот физикани ўқитишнинг эмпирик билим шакллари (ўлчаш, бажариш, натижа олиш)га академик импулсда  устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
физика дарсларида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва амалга ошириш технологияси анимацион-намойишли жараёнларнинг хусусиятлари (хавфсиз, такрорий, тежамкор) асосида модернизацион кўрсаткичлар ва билим натижаларини автоматик баҳолаш бўйича ахборот-услубий таъминот самарадорлигига кўра интегратив семантикада такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикани ўқитишдаги электрон ўқув дастурий таъминотлар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида физикани ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари дарсга қўйилувчи  дидактик ва техник талабларни  виртуаллик, алгоритмлилик каби ахборотли ўқитиш тамойиллари билан рақамли интеграциясини таъминлашга оид таклифлар “Физикани ўқитишда инновацион технологияларини жорий  этишнинг  илмий-услубий ва  амалий жиҳатлари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 429-сон буйруғи). Ушбу ўқув қўлланма ўқув-методик таъминотини бойитишга ҳамда талабаларнинг амалий кўникма ва малакаларининг ривожланишига хизмат қилган;
физик жараён ва ҳодисаларнинг қонун ва қоидаларини ўқитиш талабаларнинг қабул қила олиш қобилиятларига устуворлик берилган таълим технологиялари виртуал анимацион топшириқларни қайта алоқали визуал муҳитда продуктивлик даражаларда қўллашга  оид таклиф ва тавсияларидан 2020-2022 йилда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган  АЗ-ФЗ-2019081452 рақамли “Этилен асосида циклогексан синтези технологиясини ишлаб чиқиш”  мавзусидаги инновацион  амалий лойиҳа доирасида  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 89-03-277-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа талабаларнинг ижодий (яратувчанлик) фаолиятини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг креатив фикрлаш ва касбий компетенцияларини ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиришга доир электрон ўқув-методик таъминот физикани ўқитишнинг эмпирик билим шакллари (ўлчаш, бажариш, натижа олиш)га академик импулсда  устуворлик беришга доир таклиф ва тавсияларидан  2020-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2019081426-рақамли «НАВОИЯЗОТ» АЖнинг чиқинди ишқорий эритмасидан ювувчи воситалар  олиш” мавзусидаги иннавацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 89-03-277-сон маълумотномаси). Электрон дастурий таъминотдан фойдаланиш эксперимент ва назария орасидаги ўзаро узвий боғлиқликни ва мутаносибликни кўрсатиб, талабаларнинг касбий ва амалий кўникмаларини шаклланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish