Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражапов Хайрулла Бекдурдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Балиқчилик соҳасида кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2503.
Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Аймбетов Нагмет Каллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Аитимбетов Амирбек Коишибекович, иқтисодийот фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалроғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудда балиқчилик соҳасида КБХТни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хитой Халқ Ресрубликаси, Корея, Туркия, Япония ва Озарбайжон тажрибалари ва минтақавий хусусиятларга кўра текислик ва ҳавзаларда, 0,5-1 га ерларда сунʼий ҳавзалар ташкил этган ҳолда оилавий пудрат, хонадонбай усулда балиқ етиштиришнинг интенсив интеграциялашган ҳамда муқобил озуқалар, сув ўтлари асосида рекреацион ва наслдор балиқ етиштиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
балиқчилик соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш юзасидан, жумладан, аҳолининг балиқчилик бўйича малака ва кўникмаларини ошириш, аҳолини арзон нархда тирик балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлашда ҳар бир маҳаллада кичик тадбиркорлик савдо шохобчаларини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
вилоятда “Хива қора кўл”, “Хоразм балиқ кластер” МЧЖ, “Уммон балиқ” фермер хўжаликлари заҳира ва имкониятларига кўра соҳада кичик бизнесни ривожлантиришнинг кластерлаш ва кооперацион алоқаларининг ташкилий-иқтисодий механизмлари таклиф этилган;
балиқчилик соҳасидаги КБХТ субектлари фаолият кўрсатишининг баҳолаш мезонларига кўра 2026-йилгача бўлган даврда Хоразм вилояти балиқчилик соҳасида кичик бизнесни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ва кўп омилли эконометрик моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Балиқчилик соҳасида кичик бизнесни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хитой Халқ Республикаси, Корея, Туркия, Япония ва Озарбайжон тажрибалари ва минтақавий хусусиятларга кўра текислик ва ҳавзаларда, 0,5-1 га ерларда сунъий ҳавзалар ташкил этган ҳолда оилавий пудрат, хонадонбай усулда балиқ етиштиришнинг интенсив интеграциялашган ҳамда муқобил озуқалар, сув ўтлари асосида рекреацион ва наслдор балиқ етиштиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кисҳик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-июндаги 11/02-206484-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга қўллаш натижасида илғор хорижий тажриба асосида оилавий пудрат, хонадонбай усулда балиқ етиштиришнинг интенсив интеграциялашган усулларини қўллашга кўра КБХТни ривожлантиришнинг қўшимча имкониятларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш имкониятларини кенгайтирилишига хизмат қилган;
балиқчилик соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан, жумладан, аҳолининг балиқчилик бўйича малака ва кўникмаларини ошириш, аҳолини арзон нархда тирик балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлашда ҳар бир маҳаллада кичик тадбиркорлик савдо шахобчаларини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-июндаги 11/02-206484-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда қўллаш натижасида вилоятда балиқчилик соҳасида КБХТ субектлари сонининг 0,6 мартага ошириш имкониятларини асослашга муайян даражада хизмат қилган;
вилоятда “Хива қора кўл”, “Хоразм балиқ кластер” МЧЖ, “Уммон балиқ” фермер хўжаликлари заҳира ва имкониятларига кўра соҳада кичик бизнесни ривожлантиришнинг кластерлаш ва кооперацион алоқаларининг ташкилий-иқтисодий механизмлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кисҳик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-июндаги 11/02-206484-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда қўллаш натижасида вилоятда балиқ овлашчилик соҳасида КБХТ субектлари сони ва балиқ овлаш ҳажмини ўртача 0,4 мартага ошишига муайян даражада хизмат қилган;
балиқчилик соҳасидаги КБХТ субектлари фаолият кўрсатишининг баҳолаш мезонларига кўра 2026-йилгача бўлган даврда Хоразм вилояти балиқчилик соҳасида кичик бизнесни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ва кўп омилли эконометрик моделларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 2023-йил 5-юндаги 11/02-206484-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсияларни амалиётда қўллаш Хоразм вилояти балиқчилик соҳасида фаолият юритаётган кичик бизнес субектлари ва кластерлар сонини ўртача 0,6, овланадиган балиқлар ҳажмини 0,5 мартага оширишга муайян даражада имкон берган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish