Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Аваз Эшмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диффуз токсик буқоқда даво тактикасини танлашда генлар полиморфизмининг аҳамияти», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib2016.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Нигора Яхъяевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диффуз токсик буқоқда даво тактикасини танлашда генлар полиморфизмининг аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диффуз токсик буқоқ клиник белгиларининг (қалқонсимон без ҳажмининг ортиши, вазн етишмовчилиги, офтальмопатия, юрак-қон томир касалликлари, неврологик симптомлари) зўрайиши зардобда ТТГ миқдори пасайиши ҳамда тироксин ва трийодтиронин миқдори ортиши билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги исботланган;
илк бор диффуз токсик буқоқ билан касалланган беморларда организмидаги ҳужайралараро ва тизимлараро ўзаро боғлиқликни тартибга солувчи яллиғланишга хос ИЛ-6 цитокини ва Тh17-ҳужайравий цитокинларга хос ИЛ-17А миқдорининг кескин ортиши сабабли мувозанатлашмаган гиперцитокинемия холати аниқланган;
илк бор ИЛ-17А генининг (G197A, rs2275913) полиморф локусларининг мавжудлиги диффуз токсик буқоқ ривожланиши учун хавф маркери А аллел ва гомозигот АА генотип даражасининг ортишига узвий боғлиқлиги исботланган;
илк бор диффуз токсик буқоқда тиреоидэктомиядан сўнг левотироксин ёрдамида ўринбосар терапия ИЛ-17А генининг G-197А полиморф маркери GG ва GА генотиплари ташувчиларида қониқарли, АА генотип ташувчиларида эса қониқарсиз натижа бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иммунология ва инсон геномикаси институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 июндаги PhD 5a-2/001–сонли хулосасига кўра:
касалликнинг клиник белгилари, лаборатор кўрсаткичлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги касалликнинг прогнозини, даволаш самарадорлигини ва клиник кечишини баҳолашда муҳим рол ўйнайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд вилояти филиалининг 2022-йил 25 майдаги № 20-У-§2-сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз токсик буқоқ билан оғриган беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиши касалликнинг натижаси ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлашнинг муҳим стратегияси, ҳар қандай ресурс билан таъминлаш шароитида диффуз токсик буқоқни эрта ташхислаш ва касалликни дастлабки босқичларида даволашни бошлаш, қиммат ва мураккаб даволанишни олдини олиш ҳисобланади. Хулоса: Қодиров Аваз Эшмаматовичнинг «Диффуз токсик буқоқда даво тактикасини танлашда генлар полиморфизмининг аҳамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023-йил 7-мартдаги     № 1-сонли маълумотномаси.
IL-6 қалқонсимон без эпителий ҳужайраларининг ўсиши ва функсиясини модуляция қилади, IL-17А кучли яллиғланишга хос хусусиятга эга ва оғир аутоиммун патологияни келтириб чиқаради ва уларни ДТБни патогенези ва даволаш учун янги нишон деб ҳисоблаш мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд вилояти филиалининг 2022-йил 25-майдаги № 20-У-§2-сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз токсик буқоқ билан оғриган беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиши касалликнинг натижаси ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлашнинг муҳим стратегияси, ҳар қандай ресурс билан таъминлаш шароитида диффуз токсик буқоқни эрта ташхислаш ва касалликни дастлабки босқичларида даволашни бошлаш, қиммат ва мураккаб даволанишни олдини олиш ҳисобланади.         Хулоса: Қодиров Аваз Эшмаматовичнинг «Диффуз токсик буқоқда даво тактикасини танлашда генлар полиморфизмининг аҳамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023-йил 7-мартдаги     № 1-сонли маълумотномаси.
эндоген, шу жумладан ўзига хос генетик, экологик ва бошқа хавф омиллари Грейвс касаллигини келтириб чиқариши ёки ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд вилояти филиалининг 2022-йил 15 майдаги № 19-У-сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз токсик буқоқ билан оғриган беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиши касалликнинг натижаси ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлашнинг муҳим стратегияси, ҳар қандай ресурс билан таъминлаш шароитида диффуз токсик буқоқни эрта ташхислаш ва касалликни дастлабки босқичларида даволашни бошлаш, қиммат ва мураккаб даволанишни олдини олиш ҳисобланади. Хулоса: Қодиров Аваз Эшмаматовичнинг «Диффуз токсик буқоқда даво тактикасини танлашда генлар полиморфизмининг аҳамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023-йил 7-мартдаги     № 1-сонли маълумотномаси.
тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти диффуз токсик буқоқ билан касалланган беморларда иммунитетнинг яллиғланишга хос цитокинлари миқдорини аниқлаш асосланганлиги, IL-17А (rs2275913) ва SYP3А5 (rs776746)  генларининг полиморф вариантлари аллел ва генотиплари учраши даражасини аниқлаш асосланганлиги ва  фармакогенетик тестлар асосида диффуз токсик буқоқли беморларни дифференциал даволаш тактикасини ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд вилояти филиалининг 2022-йил 15-майдаги № 19-У-сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз токсик буқоқ билан оғриган беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиши касалликнинг натижаси ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлашнинг муҳим стратегияси, ҳар қандай ресурс билан таъминлаш шароитида диффуз токсик буқоқни эрта ташхислаш ва касалликни дастлабки босқичларида даволашни бошлаш, қиммат ва мураккаб даволанишни олдини олиш ҳисобланади. Хулоса: Қодиров Аваз Эшмаматовичнинг «Диффуз токсик буқоқда даво тактикасини танлашда генлар полиморфизмининг аҳамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023-йил 7-мартдаги     № 1-сонли маълумотномаси.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish