Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухиддинов Абдумалик Иноятовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сovid-19 касаллигида юрак қон томир асоратлари хавфи билан артериал гипертензиянинг авж олиши, клиник ва генетик хусусиятлари», 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1503.
Илмий рахбар: Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети,  PhD.04/30.12.2019.Тib.102.01.
Расмий оппоненетлар: Абдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Маджид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.                                                          
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19  билан касалланган беморларда  артериал гипертензиянинг авж олиши, клиник ва генетик хусусиятлари ўрганиш натижасида юрак-қон томир тизими асоратларини олдини олиш ва ушбу беморларни олиб бориш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
артериал гипертензия билан касалланган беморларда касалликнинг турли даврларида Covid-19 нинг клиник кечиш хусусиятларига таъсири тахлили 15,3% беморларда АГни янада авж олиши ва даволашга рефрактерлиги аниқланган;
артериал гипертензия билан оғриган беморларда Covid-19íèíã îғèð хавф омиллари тана массаси индексининг ошиши, инфекцион жараённинг бошланишида ошқозон-ичак синдромининг мавжудлиги ва гипертермия даражасида фебрил реакция, интоксикация синдромини тавсифловчи клиник аломатлар эканлиги аниқланган;
артериал гипертензия билан касалланган беморлар AGT гени Thr174 Met полиморфизм маркерларининг Т  аллелини ташиши АГ ривожланиш хавфини ошириши аниқланган ва геннинг прогностик аҳамияти исботланган;
илк бор АГ билан касалланганларда  AGTR-1  генининг А1166С гетерозигота полиморфизмининг юқори частотада учраши АГ хавфини ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 2-июндаги 16-сон хулосасига кўра:
aртериал гипертензия билан касалланган беморларда касалликнинг турли даврларид Covid-19 нинг клиник кечиш хусусиятларига таъсири тахлили 15,3% беморларда АГни янада авж олиши ва даволашга рефрактерлиги аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: бу эса ўз навбатида уларнинг юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавф гуруҳилигини ва aртериал гипертензияни Covid-19нинг кечишига салбий тасир этувчи хавф омили эканлигини билдиради. Ушбу гуруҳ беморлар учун қон босимини доимий тарзда назорат қилиш ва шу билан бирга дори воситаларининг миқдорини белгилаш энг мухим вазифалардан бири бўлиб хисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Covid-19 ва артериал гипертензия билан оғриган беморларда касаллик диагностикаси ва даволаш натижаларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида 19.08.2022 йилдаги 51-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 20.08.2022 йилдаги 76-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ етилиши аҳоли ўртасида артериал гипертензиянинг хавф омилларини ва коморбид ҳолатларни вақтида аниқлаш ва бартараф етиш, даво муолажаларини индивидуал танлаб бериш беморларда кузатиладиган асоратларни олдини олишга ва даво самарасини оширишга, беморлар турмуш сифатини яхшилашга ва касаллик зўрайиб бориш кўрсаткичларининг камайиши имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: артериал гипертензия билан касалланган беморларда касалликнинг турли даврларида Covid-19нинг клиник кечиш хусусиятларига таъсири тахлили беморларда АГни янада авж олиши ва даволашга рефрактерлиги аниқлаш натижасида 1 нафар бемор учун 1 400 000 сўм иқтисод қилинди. Ушбу холатда ўртача 3 нафар беморда иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсатқич 4 200 000 сўмни ташкил етади. Хулоса: ушбу холатда айтиб ўтилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 625 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 575 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Covid-19 касаллигида юрак қон томир асоратлари хавфи билан arterial гипертензиянинг авж олиши, клиник ва генетик хусусиятлари" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2022 йил 22-августдаги 2602-сонли хат юборилган.
aртериал гипертензия билан оғриган беморларда Covid-19нинг оғир хавф омиллари тана массаси индексининг ошиши, инфекцион жараённинг бошланишида ошқозон-ичак синдромининг мавжудлиги ва гипертермия даражасида фебрил реакция, интоксикасия синдромини тавсифловчи клиник аломатлар еканлиги аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: бу эса уларнинг ушбу беморларда Covid-19нинг кечишига салбий тасир этувчи хавф омили эканлигидан дарак беради. Ушбу гуруҳ беморлар учун юқорида келтирилган хавф омилларини бартараф қилиш ва шунингдек уларни назорат қилиш энг мухим вазифалардан бири бўлиб хисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Covid-19 ва aртериал гипертензия билан оғриган беморларда касаллик диагностикаси ва даволаш натижаларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида 19.08.2022 йилдаги 51-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 20.08.2022 йилдаги 76-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитасия тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 1 500 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 25% (30 дан 7та беморлар) АГ билан касалланган беморлар шифохонага ётиши ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини 10 500 000 (7 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: ушбу холатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 7 035 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3 465 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: " Covid-19 касаллигида юрак қон томир асоратлари хавфи билан aртериал гипертензиянинг авж олиши, клиник ва генетик хусусиятлари" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2022 йил 22-августдаги 2602-сонли хат юборилган.
aртериал гипертензия билан оғриган беморларда Covid-19нинг оғир хавф омиллари тана массаси индексининг ошиши, инфекцион жараённинг бошланишида ошқозон-ичак синдромининг мавжудлиги ва гипертермия даражасида фебрил реакция, интоксикасия синдромини тавсифловчи клиник аломатлар эканлиги аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: бу еса уларнинг ушбу беморларда Covid-19нинг кечишига салбий тасир етувчи хавф омили эканлигидан дарак беради. Ушбу гуруҳ беморлар учун юқорида келтирилган хавф омилларини бартараф қилиш ва шунингдек уларни назорат қилиш энг мухим вазифалардан бири бўлиб хисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Covid-19 ва aртериал гипертензия билан оғриган беморларда касаллик диагностикаси ва даволаш натижаларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида 19.08.2022 йилдаги 51-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 20.08.2022 йилдаги 76-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитасия тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 1 500 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 25% (30 дан 7та беморлар) АГ билан касалланган беморлар шифохонага ётиши ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини 10 500 000 (7 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: ушбу холатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 7 035 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3 465 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: " Covid-19 касаллигида юрак қон томир асоратлари хавфи билан aртериал гипертензиянинг авж олиши, клиник ва генетик хусусиятлари" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2022 йил 22-августдаги 2602-сонли хат юборилган.
илк бор АГ билан касалланганларда АGTR-1 генининг А1166C гетерозигота полиморфизмининг юқори частотада учраши АГ хавфини ошириши асосланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: шунга мос равишда генетик текширувлар касалликнинг ривожланиш хавфи юқори бўлган гуруҳларни аниқлашга имкон берди. Касаллик ривожланишининг генетик хавфи юқори бўлган одамларни аниқлаш касалликнинг ривожланиши учун ўзгартирилиши мумкин бўлган хавф омилларига таъсир қилувчи дифференциал, эрта профилактика чораларига ва терапевтик чора-тадбирларни индивидуаллаштиришга имкон яратди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Covid-19 ва артериал гипертензия билан оғриган беморларда касаллик диагностикаси ва даволаш натижаларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида 19.08.2022 йилдаги 51-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 20.08.2022 йилдаги 76-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • беморларни даволаш самарадорлигини ошириш натижасида АГ билан касалланган беморларда беморларнинг кундалик хаёт фаолияти яхшиланади ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволанишдан кейинги касаллик авж олишини олдини олиш чораларини белгилайди; ушбу даволанишдан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,3 кундан 5,2 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 486 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 162.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 420 минг сўмлик дори-дармон кам талаб етилади (1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситалари сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1 та бемор хисобидан 1 кунга 302 000 сўмни, 3та бемор хисобига еса 1 кунга 906 000 сумни ташкил етади. Бу эса уз навбатида йил давомида юқори иқтисодий самарадорликка олиб келади. Хулоса: янги текширув усулини жорий қилиниши 3 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1-кун хисобига 906 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Covid-19 касаллигида юрак қон томир асоратлари хавфи билан arterial гипертензиянинг авж олиши, клиник ва генетик хусусиятлари" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2022 йил 22-августдаги 2602-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish