Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллоев Алишер Нематиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped627.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Панжиев Самижон Алижонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар воситасида ахборот тизимлари ва технологиялари таълим йўналиши талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида ўқитиладиган “Компютерли математик тизимлар” ҳамда “Биг дата таҳлили” фанларини (виртуал интелектуал борлиқ, масофадан ўқитиш, таълимни бошқариш тизимлари) рақамли технологиялар асосида талабаларни креатив саводхонлик маданияти, танқидий фикрлашга оид ахборот коммуникацион компетенсияларини мобил ҳамда веб иловалар воситасида ривожлантиришнинг методик имкониятлари аниқлаштирилган;
сунъий интеллектга асосланган виртуал алоқани оммалаштириш аспектларига қаратилган булутли технологиялардан фойдаланишнинг интегратив таъсирида талабаларнинг билишга бўлган интуициясини либераллик тамойили орқали ривожлантиришда мобил таълим учун “Андроид” тизимида ишловчи иловалардан фойдаланиб, интуитив-визуал дастурлаш муҳитини таълим жараёнига адаптациясини юзага келтириш воситаси сифатида таълим жараёнида қўлланиладиган таълимни бошқарувчи дастурлар орқали талабалар билимини ривожлантириш, рақамли таълим мазмунига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёнида фойдаланувчи интерфейсини яратувчи квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятларини мобил дастур, манипулятив, императив, мотивацияни вужудга келтириш, мантиқий фикрлашнинг сунъий интеллектга асосланган рақамли технологияларига устуворлик бериш ҳамда педагогик фаолият модели инновацион таълим методларининг позицион имкониятлари ва динамик ҳаракатлар тизими мазмунан такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив компетенсиялари инфратузилмасини шакллантиришда дастурий воситаларни таълим жараёнига амалий татбиқ этишга оид мотивацион, когнитив, мақсадли фикрлашга хизмат қилувчи креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари мобиллик, мулоқотчанлик, ахборотлилик, ўз-ўзини ривожлантириш, таққослаш ҳамда стратегик прогнозлаш тамойиллари рақамли технологиялар воситасида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга доир инновацион ёндашувли фаолиятли, тизимли, компетенсиявий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот тизимлари ва технологиялари таълим йўналишлари талабаларини рақамли таълим муҳитида ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим тизимида ўқитиладиган “Компютерли математик тизимлар” ҳамда “Биг дата таҳлили” фанларини (виртуал интелектуал борлиқ, масофадан ўқитиш, таълимни бошқариш тизимлари) рақамли технологиялар асосида талабаларни креатив саводхонлик маданияти, танқидий фикрлашга оид ахборот коммуникацион компетенсияларини мобил ҳамда веб иловалар воситасида ривожлантиришнинг методик имкониятларига оид хулосалар “Олий математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2023-йил 16-июндаги 02-02/106-сон маълумотномаси).  Натижада, талабаларни креатив саводхонлик маданияти, танқидий фикрлашга оид ахборот коммуникацион компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
сунъий интеллектга асосланган виртуал алоқани оммалаштириш аспектларига қаратилган булутли технологиялардан фойдаланишнинг интегратив таъсирида талабаларнинг билишга бўлган интуициясини либераллик тамойили орқали ривожлантиришда мобил таълим учун “Андроид” тизимида ишловчи иловалардан фойдаланиб, интуитив-визуал дастурлаш муҳитини таълим жараёнига адаптациясини юзага келтириш воситаси сифатида таълим жараёнида қўлланиладиган таълимни бошқарувчи дастурлар орқали талабалар билимини ривожлантириш, рақамли таълим мазмунига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш ҳамда талабаларнинг дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёнида фойдаланувчи интерфейсини яратувчи квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятларини мобил дастур, манипулятив, императив, мотивацияни вужудга келтириш, мантиқий фикрлашнинг сунъий интеллектга асосланган рақамли технологияларига устуворлик бериш ҳамда педагогик фаолият модели инновацион таълим методларининг позицион имкониятлари ва динамик ҳаракатлар тизими мазмунан такомиллаштиришга доир таклифлардан Бухоро мухандислик-технология институтининг “АИФ 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021йй.) мавзусидаги грант лойиҳасининг “Талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил этишга қаратилган инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2023-йил 16-июндаги 02-02/106-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муаасасалари талабаларининг дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёни рақамли технологиялардан фойдаланишга оид мотивациялари ривожлантирилган;
талабаларнинг когнитив компетенсиялари инфратузилмасини шакллантиришда дастурий воситаларни таълим жараёнига амалий татбиқ этишга оид мотивацион, когнитив, мақсадли фикрлашга хизмат қилувчи креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари мобиллик, мулоқотчанлик, ахборотлилик, ўз-ўзини ривожлантириш, таққослаш ҳамда стратегик прогнозлаш тамойиллари рақамли технологиялар воситасида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга доир инновацион ёндашувли фаолиятли, тизимли, компетенсиявий тавсиялардан инновацион ёндашувли фаолиятли, тизимли, компетенсиявий методик тавсиялар ахборот тизимлари ва технологиялари бакалавр таълим йўналиши ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2023-йил 16-июндаги 02-02/106-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг когнитив компетенсиялари инфратузилмасини шакллантиришда дастурий воситалардан фойдаланиб ихтисослик фанларини ўқитиш методикасини ривожлантиришга эришилган.  
    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish