Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Шерзод Мураткобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ рецидив оғир жиноятларга қарши курашиш”, 12.00.08 -“Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu806.
Илмий раҳбар: Тахиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Уразалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор; Каракетова Дилноза Юлдашевна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ рецидив оғир жиноятларга қарши курашиш бўйича илмий-назарий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“жиноятнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари” тушунчасига “келгусида жиноят содир этишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий, тарбиявий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи” мазмунида муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч кун ичида, жиноят содир этган шахс бўйича – унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказиш лозимлиги асослаб берилган;
жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий вазифалари сифатида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жиноятларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш хавфини камайтириш (виктимологик профилактика)ни белгилаш зарурати асослаб берилган;
жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий вазифалари сифатида жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш, аниқлаш ва бартараф этиш амалиётини йўлга қўйиш, жиноятдан жабрланувчини, ғайриижтимоий хулқ-атворли, жиноят содир этишга мойил бўлган, жиноят содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш чораларини кучайтиришни белгилаш асослаб берилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ рецидив оғир жиноятларга қарши курашиш бўйича ўтказилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида қуйидагилар ишлаб чиқилди ва жорий этилди:
“жиноятнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари” тушунчасига “келгусида жиноят содир этишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий, тарбиявий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи” мазмунида берилган таъриф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида низомининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 3/23-5-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши “жиноятнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари” тушунчасини мазмунини очиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасининг биринчи қисмидаги «руҳий касалга чалинишга ёки умуман соғлиғи бузилиб» деган сўзларни «руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига» деган сўзлар билан алмаштириш юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-567-сон қонунининг “Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш” номли 96-моддасини 12-қисмида келтириб ўтилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 21 июнь кунидаги 666-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жиноятларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш хавфини камайтириш (виктимологик профилактика)ни жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий вазифалари сифатида белгилаш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида низомининг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 3/23-5-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч кун ичида, жиноят содир этган шахс бўйича – унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказиш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида низомининг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 3/23-5-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамасини содир этилган жиноят ҳолати бўйича ҳамда жиноят содир этган шахс бўйича кўриб чиқиш муддатларини белгилашга хизмат қилган;
жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш, аниқлаш ва бартараф этиш амалиётини йўлга қўйиш, жиноятдан жабрланувчини, ғайриижтимоий хулқ-атворли, жиноят содир этишга мойил бўлган, жиноят содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш чораларини кучайтиришни жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий вазифалари сифатида белгилаш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида низомининг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 3/23-5-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий вазифаларини белгилашда хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish