Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамбаев Хасан Мамаджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялашни такомиллаштириш (ички ишлар вазирлиги малака ошириш институти мисолида), 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped339.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Исянов Равил Геннадиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори профессор; Аллаяров Ашраф Даулетиярович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялаш имкониятлари рефлексив-когнитив, шахсий-касбий, ижтимоий-маданий компетентлиликни ривожлантиришга қаратилган илғор технологиялар билан ўз-ўзини ривожлантиришнинг таъсирчанлигини таълим мазмунига кўра интенсив яхлитлаш асосида аниқланган;
ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялаш жараёни коммуникативлик даражасини оширишга қаратилган янги ахборотлар билан ишлаш, ўзини-ўзи ривожлантириш ҳамда миллий ва умуммаданий таянч ҳарбий билимларнинг меъёрий-тизимли инфратузилмасини инновацион таълим муҳитига рационал мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялаш модели касбга оид тарбиявий лойиҳаларни диагностик моделлаштириш ва ўқув-ҳарбий машғулотларни таълимий мақсадларига кўра дидактик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялашни баҳолаш самарадорлиги ҳарбий интизом, маънавий тарбияланганлик, идеалларга мос йўналганлик, ифтихор туйғусини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда ижтимоий фаоллик ва ташаббускорлик сифатларини комплекс яхлитлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялаш имкониятлари рефлексив-когнитив, шахсий-касбий, ижтимоий-маданий компетентлиликни ривожлантиришга қаратилган илғор технологиялар билан ўз-ўзини ривожлантиришнинг таъсирчанлигини таълим мазмунига кўра интенсив яхлитлаш асосида аниқлашга оид тавсияар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2061/04 рақамли далолатномаси). Натижада ички ишлар органлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг касбий билимлари даражасини оширишга шароит яратилган;
ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялаш жараёни коммуникативлик даражасини оширишга қаратилган янги ахборотлар билан ишлаш, ўзини-ўзи ривожлантириш ҳамда миллий ва умуммаданий таянч ҳарбий билимларнинг меъёрий-тизимли инфратузилмасини инновацион таълим муҳитига рационал мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2061/04 рақамли далолатномаси). Натижада ички ишлар органлари ходимларига хизматдан ажралмаган ҳолда касбий билимлар бериш имкони кенгайтирилган;
ҳарбий фанларни ўқитиш жараёнида тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялаш модели касбга оид тарбиявий лойиҳаларни диагностик моделлаштириш ва ўқув-ҳарбий машғулотларни таълимий мақсадларига кўра дидактик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2061/04 рақамли далолатномаси). Натижада ички ишлар органлари ходимларига хизматдан ажралмаган ҳолда касбий билимлар бериш, уларнинг экстремал вазиятларда махсус тактик тайёргарлигини ошириш орқали миллий ифтихорини такомиллаштириш имкони яратилган;
тингловчиларни миллий ифтихор руҳида тарбиялашни баҳолаш самарадорлиги ҳарбий интизом, маънавий тарбияланганлик, идеалларга мос йўналганлик, ифтихор туйғусини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда ижтимоий фаоллик ва ташаббускорлик сифатларини комплекс яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2061/04 рақамли далолатномаси). Натижада ёшларда малака ошириш институтига ўқишга кириш, ички ишлар органи ходими бўлишдан ғурур ҳиссини шакллантириш ва миллий ифтихор руҳида тарбиялашни такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish