Sayt test rejimida ishlamoqda

Сохибов Исомиддин Юлдашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ангрен кўмир конини жадал ўзлаштириш шароитида ер ости бойликларидан оқилона ва бехатар фойдаланишнинг маркшейдерлик мониторинги», 04.00.09 – Маркшейдерия (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2023.1.PhD/Т3453.
Илмий раҳбар: Саййидқосимов Саййиджаббор Саййидқосим ўғли, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузуридаги DSc.22/30.12.2019.Т.98.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бахаева Светлана Петровна, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Алексей Рашидович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ангрен қўнғир кўмир конини жадал қазиб олиш шароитида борт атрофи массивида содир бўладиган деформацион жараёнларнинг сабабини баҳолаш ва уларнинг устуворлигини прогнозлаш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмир разрези борт атрофи массивида кечадиган геомеханик жараёнларни маркшейлерлик мониторинг қилиш усули такомиллаштирилган;
Ангрен кўмир қазиб олиш разрези шароитида нуқтавий-фазовий математик моделлаштириш негизида борт атрофи массивидаги деформацион жараёнларининг пайдо бўлиши ва шаклланишининг бирламчи сабаблари аниқланган;
кўчки шаклланишидаги геомеханик жараёнларни кўчкиланишга тортилган тоғ жинсларининг «геологик хотира»си, яъни кўчки массасини ташкил этувчи тоғ жинслари танасида содир бўладиган бирламчи дарзликнинг пайдо бўлишидаги намоёнлик билан алоқадорлиги исботланган;    
деформацион кўчкиланишнинг сабаби ва шароитларини ҳисобга олган нуқтавий-фазовий математик моделлаштириш негизида кўмир қазиб олинадиган разрез борт атрофи массивининг устуворлигини прогнозлаш методологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўмир конларини очиқ усулда жадал қазиб олиш шароитида тоғ жинслари массивида содир бўладиган геомеханик жараёнларни маркшейдерлик мониторинги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нуқтавий-фазовий математик моделлаштириш негизида ишлаб чиқилган кўмир кони разрези борт атрофи массивининг устуворлигини кўчкиланиш-деформацияланиш сабаблари ва шароитларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган прогнозлаш методологияси “Ўзбеккўмир” АЖ «Ангрен разрези»да амалиётга жорий этилган («Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 ноябрдаги 01-1/2286-сонли маълумотномаси). Натижада, «Ангрен кўмир кони» борт атрофи тоғ жинсларининг устуворлиги ўз вақтида яқин истиқбол даври учун баҳолаш имконини берган;
геомеханик жараёнларни такомиллаштирилган маркшейдерлик мониторинги «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Ангрен кўмир кони» амалиётида жорий этилган («Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 ноябрдаги 01-13/2286-сонли  маълумотномаси). Натижада, Ангрен кўмир конида кончилик ишларни оқилона ва бехатар олиб боришни маркшейдерлик таъминотини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish