Кайпназаров Турдибай Нзаматдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Астрагалус туркумига mansub A. filicaulis, A. janiss’hewskyi, Tragacantha stipulosa ўсимликларининг циклоартан гликозидлари ва уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К264.
Илмий раҳбар: Рамазонов Нурмурод Шералийевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, ДСc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори; Шомуродов Шавкат Абдуғаниевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида ўсувчи Фабаcеае ойласига тегишли Астрагалус туркумига мансуб Трагаcантҳа стипулоса Борисс, Астрагалус филиcаулис Кар. эт Кир., Астрагалус жанисчеwскйи Попов ўсимликларидан циклоартан қаторига мансуб тритерпеноидларни ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда биологик фаолликларини тадқиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк маротаба Tragacantha stipulosa, A. filicaulis va A. janischewskyi o‘симлик турлари ер устки қисмидан 15 та циклоартан моддалари ажратиб олинган, уларнинг кимёвий тузилишлари физик-кимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида тасдиқланган;
Tragacantha stipulosa ўсимлик туридан 8 та циклоартан бирикмалар ажратиб олинган, ушбу бирикмаларнинг 3 таси адабиётларда маълум бўлмаган янги табиий модда эканлиги аниқланган;
A. filicaulis ўсимлик туридан 2 та циклоартан қатори тритерпеноидлар биринчи марта индивидуал ҳолда ажратиб олинган;
Илк марта марта А. janischewskyi ўсимлигидан 5 та циклоартан моддаси ажратиб олинган;
юқорида келтирилган ўсимликлардан биринчи марта ажратиб олинган 12 та бирикманинг тузилишлари идентификация қилинган;
A. filicaulis va A. janischewskyi ўсимликлари циклоартанлар йиғмаси кардиотроп хусусиятга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Трагаcантҳа стипулоса, А. филиcаулис ва А. жанисчеwскйи ўсимликларининг циклоартан қатори тритерпеноидларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Техник олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган, лаборатория шароитида ўсимликлардан ажратилган ҳамда синтетик моддалар билан ҳар хил реакцияларни ўтказиш усуллари, назарий тушунчалар батафсил ёритилган, ҳар бир мавзудан кейин савол ва топшириқлар келтирилган “Органик кимё” ўқув қулланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг рухсатномаси 2022 йил “13” майдаги “166” –сонли буйруқ) чоп этилган. Натижада, 5630100 шифрдаги “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” йўналишидаги ўқув дастурини маълумотлар билан тўлдириш имконини берган;
Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида чоп қилинган илмий мақолаларга Сcопус базасига киритилган Impact Factor юқори бўлган Natural Product Repors, 2005, V. 22, 487-503, Sci Journal, IF 13.479, Phytochemistry, 2010, V. 71, 2182-2186, Sci Journal, IF 3.992, Tetrahedron, V. 64, 5061-5071, Sci Journal, IF 2.393, va Journal of Asian Natural Producs Research, 2022, V. 24, 884-890, Sci Journal, IF 1.466 журналларида ҳаволалар келтирилган. Натижада, мутахассисларга Astragalus туркуми ўсимликларининг кимёвий таркиби ҳақидаги маълумотлар олиш имкони яратилган;
Tragacantha stipulosa, A. filicaulis va A. janischewskyi ўсимликларидан ажратилган циклоартан қатори тритерпеноидларининг ва сўнгги 10 йиллик даврда ўсимликлардан ажратиб олинган 100 тадан ортиқ циклоартан қатори тритерпен бирикмаларининг тузилишларини исботлашда қўлланилган бирламчи ва иккиламчи ЯМР спектр маълумотлари ҳамда бу ўсимликларнинг биологик фаоллиги ҳақида маълумотлар келтирилган Т.Н. Кайпназаров, Т.Х. Наубеев, К.К. Утениязов, Н.Ш. Рамазонов авторлигида “Циклоартан тритерпеноидлари” номли монографиянинг чоп этилиши (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Кенгашида 2023 йил 6 январдаги №5/4.5 сон баёнида кўриб чиқилган ва босмага тавсия қилинган) натижасида табиий бирикмалар кимёси соҳасини янги маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
Astragalus туркуми ўсимликларининг циклоартан қатори тритерпеноидларини фармакологик хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ЎзР интеллектуал мулк Агентлигининг ихтиро патентига “Антикоагулянт воситани олиш усули” номли ариза (ИАП № 0295, 2023) топширилган. Олинган натижалар келгусида қон ивишига қарши самарали йўналтирилган таъсирга эга дори воситаси яратилиши учун асос бўлиши мумкин.