Sayt test rejimida ishlamoqda

Пазилов Торе Арзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қорақалпоқ фолклори намуналаридан фойдаланишни такомиллаштириш (Қорақалпоқ синфлари мисолида)»,13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3418.
Илмий раҳбар: Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда  қорақалпоқ  фолклори  намуналаридан  фойдаланишнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ фолъклори материалларини ўрганиш асосида бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик-психологик имкониятлари кичик мактаб ёшига хос аҳлоқий ва ижтимойи мотивларнинг  “маконга ёналганлик” туйгуси билан бевосита интегративлигини  ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган;
бошланғич синф оқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида қорақалпоқ фолъклори намуналарини “танлаш, таснифлаш, таҳлил қилиш” алгоритмига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш моделининг амалий компоненти жуфтликларда, гуруҳ ва жамоавий тарзда аҳлоқий дилемага асосланган оқув вазиятларини дидактик лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари адабий саводхонлик, оқиш ва матнни тушиниш коникмаларини ривожлантиришга қаратилган терапевтик ва экспериментал суҳбат шаклларининг интенсив таъсирчанлигини таминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қорақалпоқ фолъклори намуналаридан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ фолъклори материалларини ўрганиш асосида бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик-психологик имкониятлари кичик мактаб ёшига хос аҳлоқий ва ижтимойи мотивларнинг  “маконга ёналганлик” туйгуси билан бевосита интегративлигини  ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган материялларидан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоǵистон филиалида бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алъфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда  фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпогʻистон филиалининг 2022 йил 28 октябрдаги 299-сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фолʻклори намуналаридан фойдаланиш асосида бошлангʻич синф ўқувчиларида ватанпарварлик тушунчасининг ривожига таъсир этувчи имкониятлар аниқлаштирилган ва такомиллаштирилган;
бошланғич синф оқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида қорақалпоқ фолъклори намуналарини “танлаш, таснифлаш, таҳлил қилиш” алгоритмига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган  ва бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш моделининг амалий компонентини жуфтликларда, гуруҳ ва жамоавий тарзда аҳлоқий дилемага асосланган оқув вазиятларини дидактик лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган материяллари Қорақалпогʻистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларидаги бошлангʻич синф ўқувчиларини дарс жараёнида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 01-01/5-4223-сон маълумотномаси). Натийжада дарс жараёнида бошлангʻич синф ўқувчиларида ватанпарварлик фазилатлари, умуммаданий компетенциялар, халқ анъаналари воситаси индикаторлари асосида бошлангʻич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш анъаналарининг имкониятлари ўқувчилар тарбиясидаги тараққиётининг илгʻор тажрибаларига асосланган ҳолда такомиллаштирилган.
бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари адабий саводхонлик, оқиш ва матнни тушиниш коникмаларини ривожлантиришга қаратилган терапевтик ва экспериментал суҳбат шаклларининг интенсив тасирчанлиги  такомиллаштиришга дойр таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпогʻистон филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпогʻистон филиалининг 2022 йил 28 октябрдаги 298 сонли маълумотномаси). Натижада бошлангʻич синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда  замонавий усулда ташкил этиладиган ўқув ва амалий вазиятлар (ўргатиш, ишонтириш, шакллантириш) моҳиятини очиб беришда такомиллаштирилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish