Sayt test rejimida ishlamoqda

Дагаров Бекзод Музаффар ўғлининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1916.
Илмий раҳбар: Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аудиторлик текширувини тизимли ташкил этиш ҳамда самарали ўтказилишини таъминлаш учун аудитнинг етти босқичли “шартнома ˗ хулоса” алгоритми таклиф этилган;
молиявий ҳисобот аудити жараёнида аудиторга назорат шакллари ва усулларини мустақил белгилаш, мулк, маблағ ва мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатига оид ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда ўрганиш ваколатини бериш таклиф этилган;
аудиторлик ташкилотлари томонидан аудит натижалари ва хулосаларига оид ҳужжатларни сақлашни камида беш йил этиб белгилашнинг зарурлиги асосланган;
аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар беришни аудитнинг профессионал хизматлари таркибига киритиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аудиторлик текширувини тизимли ташкил этиш ҳамда самарали ўтказилишини таъминлаш учун аудитнинг етти босқичли “шартнома ˗ хулоса” алгоритмини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан аудиторлик текшируви жараёнларига оид методик қўлланмаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2023 йил 26 январдаги маълумотномаси). Натижада аудиторлик текширувини ўтказишнинг барча босқичлари яхлит тизимга келтирилиб, аудит жараёнининг мазкур босқичларида бажариладиган усул ва амалларни аниқ белгилаб олиш, аудиторлик текширувини сифатли ўтказиш имконияти яратилган;
молиявий ҳисобот аудити жараёнида аудиторга назорат шакллари ва усулларини мустақил белгилаш, мулк, маблағ ва мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатига оид ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда ўрганиш ваколатини бериш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг 28-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари” қўмитасининг 2022 йил 30 декабрдаги 05-10/3371-сон маълумотномаси). Натижада аудиторга аудит жараёнларида назорат шакллари ва усулларини мустақил белгилаш ҳамда мулк, маблағ ва мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатига оид далилларни кенг миқёсда ўрганиш имконияти яратилган.
аудиторлик ташкилотлари томонидан аудит натижалари ва хулосаларига оид ҳужжатларни сақлашни камида беш йил этиб белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг 29-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари” қўмитасининг 2022 йил 30 декабрдаги 05-10/3371-сон маълумотномаси). Натижада амалиётда аудиторлик текшируви натижалари ва хулосаларининг нусхаларини аудиторлик ташкилотида аниқ муддат ва тартиб асосида сақлаш имконияти таъминланган;
аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар беришни аудитнинг профессионал хизматлари таркибига киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг 33-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари” қўмитасининг 2022 йил 30 декабрдаги 05-10/3371-сон маълумотномаси). Натижада аудиторлик ташкилотлари томонидан солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш бўйича профессионал хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish