Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Раушан Едилбековна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришда диверсификатсия жараёнларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2. PhD/Iqt3085
Илмий раҳбар: Мирзанов Бердақ Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришда диверсификатсия қилиш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан илмий услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуддаги иқтисодиёт тармоқлар ўртасида диверсификатсия даражасини ўлчашнинг ўзгармас-миқдорий усуллари диверсификатсион мослашув, иерархия ва устунлик ёндашувига кўра такомиллаштирилган;
ҳудудда диверсификатсия жараёнларини жадаллаштириш мақсадида иқтисодиёт тармоқларига ихтисослашган қурилиш, балиқчилик, фарматсевтика, пахта-тўқимачилик, сутни қайта ишлаш  кластери, туризм кластерларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулоти, хизматлар ҳажми ва асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ ҳудудларининг ўзига хос хусусиятлари ва ресурслардан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда диверсификатсия қилиш тармоқларини устуворлик даражасини аниқловчи тизимли схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришда диверсификатсия қилишни такомиллаштириш  юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ҳудуддаги иқтисодиёт тармоқлар ўртасида диверсификатсия даражасини ўлчашнинг ўзгармас-миқдорий усуллари диверсификатсион мослашув, иерархия ва устунлик ёндашуви бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Қорақалпоғистон Республикасининг 2030-йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш контсептсияси”да фойдаланилган ва улар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 29-феврал 06/202-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда жорий этиш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт тармоқларида диверсификатсия даражасини ва такрибий ўзгаришларни таҳлил қилиш имкониятини оширган;
ҳудудда диверсификатсия жараёнларини жадаллаштириш мақсадида иқтисодиёт тармоқларига ихтисослашган қурилиш, балиқчилик, фарматсевтика, пахта-тўқимачилик, сутни қайта ишлаш  кластерларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқлигин асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Қорақалпоғистон Республикасининг 2030-йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш контсептсияси”да фойдаланилган ва улар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 29-феврал 06/202-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида Қорақалпоғистон Республикасидаги мавжуд фаолият турлари бўйича шаҳар ва туманлар саноатида чуқур ихтисослашув, яъни кластерлар тузишнинг салоҳиятини аниқлаш имониятини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулоти, хизматлар ҳажми ва асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Қорақалпоғистон Республикасининг 2030-йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш контсептсияси”да фойдаланилган ва улар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 29-феврал 06/202-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида Қорақалпоғистон Республикасида диверсифакатсия жараёнларини такомиллаштириш учун мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш орқали янги имкониятлар яратиш ва ҳудуднинг самарали истиқболини белгилашнинг устувор йўналишлари аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ ҳудудларининг ўзига хос хусусиятлари ва ресурслардан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда диверсификатсия қилиш тармоқларини устуворлик даражасини аниқловчи тизимли схемаси бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Қорақалпоғистон Республикасининг 2030-йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш контсептсияси”да фойдаланилган ва улар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 29-феврал 06/202-сонли маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ жойларида диверсификактсияни амалга оширишдаги асосий тўсиқларини 1,5 мартага камайтириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish