Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Азизали Илҳомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станцияларидаги сув келтириш каналлари бош тиндиргичларининг самарадорлигини ошириш (Қарши магистрал канали мисолида)”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2. PhD/Т3544
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Норқулов Беҳзод Эшмирзаевич, (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Қарши ирригатсия ва агротехнологиялар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, доцент Носиров Фахриддин Жайловович
Етакчи ташкилот – Ўзбекистон миллий университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: насос станцияларининг эксплуататсион хусусиятларини инобатга олган ҳолда сув келтириш каналлари бош тиндиргичларининг ишлаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув келтириш каналида лойқа оқизиқларни ташувчанлик қобилияти, фраксион таркиби ва тозалаш усулини инобатга олиб бош тиндиргичнинг дарёга нисбатан жойлашиш ўрнининг гидравлик схемаси ишлаб чиқилган;
насос станцияларининг иш режимини инобатга олиб сув келтириш каналидаги бош тиндиргич ўзанининг гидравлик параметрларини танлаш усули ишлаб чиқилган;
сув келтириш каналига канал узунлиги бўйича лойқа оқизиқларни чўкиш динамикасини аниқлаш усули дарёдан кириб келаётган лойқа оқизиқлар сарфи ва ҳажмини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
сув келтириш каналда оқимнинг ҳаракати динамикасини тавсифловчи икки ўлчамли математик модел асосида лойқа оқизиқларни тиндиргич бўйича бўйлама тақсимланиши ва тўлиш муддатини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Насос станцияларига сув келтириш каналида оқимнинг лойқа оқизиқларни ташувчанлик қобилиятини ва фраксион таркибини инобатга олиб тиндиргичнинг конструктив параметрлари такомиллаштириш, оқимда барқарор ва беқарор ҳаракат инобатга олиб қирғоқнинг маҳаллий эрозиясини юзага келтирувчи омилларнинг гидравлик схемалар ишлаб чиқиш ҳамда сув келтириш каналларида оқимнинг харакатини математик модели орқали лойқа оқизиқларни буйлама тақсимланишини башорат қилиш усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий-назарий ва услубий асослари бўйича муайян натижалар олиниб, қуйидаги таклиф ва тавсиялар амалиётга жорий этилган:
дала тадқиқотлари натижасида насос станцияларига келтириш канали узунлиги бўйича лойқа оқизиқларни чўкиш динамикасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Натижада ўзандаги жараёнларини баҳолаш ҳамда земснарядлар ишлатиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил  1-июлдаги НЕ07522772-сон маълумотномаси).
насос станцияси сув келтириш каналининг эксплуататсион режимини инобатга олган холда тиндиргичнинг конструктив параметрлари такомиллаштирилган. Натижада насос станциясининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш имкони яратилган.
экспериментал тадқиқотлар натижасида насос станцияси сув келтириш каналидаги тиндиргичнинг узунлиги бўйича лойқа оқизиқларнинг харакат динамикаси ва тозалаш муддатини аниқлаш имконини берадиган гидравлик усул ишлаб чикилган. Натижада тиндиргичларни тез ва қулай тозалаш имконияти яратилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022- йил 1- июлдаги НЕ07522772-сон маълумотномаси).
А.Қурбоновнинг диссертатсия иши “Қарши магистрал канали насос станциясига сув келтириш соҳасидаги ўзандаги жараёнларни ростлаш ҳамда земснарядларни ишлатиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” мавзусидаги (№25/2021-сонли хўжалик шартномаси),“Қарши магистрал канали 1-сонли насос станциясига сув келтириш соҳасидаги ўзандаги жараёнларини баҳолаш ҳамда земснарядлар ва насос станцияси агрегатларини ишлатиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш” (26/2021-сонли хўжалик шартномаси) мавзуларидаги  тажриба конструкторлик ҳамда Аму-Бухоро  машина канали Олот тумани бошқармасида (2022-йил 10-майдаги тадбиқ далолатномаси) илмий-тадқиқот ишлари доирасида бажарилиб, берилган тавсия ва хулосалари амалиётга муайян даражада жорий қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish