Sayt test rejimida ishlamoqda

Матвапаев Азизбек Гаибназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
“Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таʼлимотлар тарихи. (педагогика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2688.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
    Илмий раҳбар: Утебаев Таджибай Телемурадивич, педагогика фанлари доктори, профессор.    
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктор, достент; Муқимов Маъруф Олимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак  жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компететнтлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан ибарат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак  жисмоний тарбия ўқитувчисини касбий тайёрлаш тенденсиялари орқали уларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари ва омилларини касбий эҳтиёжларга мос равишда релаксопедия (талабага руҳий ва жисмоний толиқишларни бартараф этишга қаратилган педагогик фаолият)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
махсус фанларни ўргатиш ва 4+2 шаклидаги педагогик амалиёт жараёнларида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисининг  касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари индивидуал таълим траекторияларини адаптив қўллаш ҳамда баҳолаш мезон ва кўрсаткичларини такомиллаштириш орқали уларнинг ўзаро интегратив самарадорлигини таъминлашга эришиш мумкинлиги асосланган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий компетенсияси тушунчаси мазмунини аниқлаштириш, таркибий компонентларини ривожлантириш метод, шакл ва воситаларини такомиллаштириш усуллари ишлаб чиқилган;
компетентсиявий ёндашувга кўра бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисининг  касбий компетенсияларини ривожлантириш моделининг амалий-технологик жиҳатлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия  ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак  жисмоний тарбия ўқитувчисини касбий тайёрлаш тенденсиялари ва муаммоларини тизимлаштириш орқали уларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари ва омилларини касбий эҳтиёжларга мос равишда релаксопедия (талабага руҳий ва жисмоний толиқишларни бартараф этишга қаратилган педагогик фаолият)га  устуворлик беришга доир таклиф ва тавсиялар таклиф ва тавсиялар Ё0-А1-009 рақамли “Олий таʼлим муассасаларидаги фанларни оʼқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон оʼқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2018 йй.) амалий лойиҳасини бажарилишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022-йил 15-сентябрдаги 02-08-2133/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар касбий тайёргарлигига қўйиладиган малака талаблари касбий компетенсиялар тизими асосида бойитилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий компетенсияси тушунчаси мазмунини аниқлаштириш, таркибий компонентларини ривожлантириш метод, шакл ва воситаларини такомиллаштиришга доир таклифлар ЁА-1-012 рақамли “Узлюксиз таʼлим янги авлод оʼқув адабиётлари ва унинг электрон дарслигини яратишнинг методикаси (“Оʼқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” фани мисолида)” (2016-2017 йй.) амалий лойиҳасини бажарилишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022-йил 15-сентябрдаги 02-08-2133/04-сон маълумотномаси). Натижада, кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фанининг дидактик таъминоти  самарадорлигига эришилган;
махсус фанларни ўргатиш ва 4+2 шаклидаги педагогик амалиёт жараёнларида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисининг  касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари  индивидуал таълим траекторияларини адаптив қўллаш ҳамда баҳолаш мезон ва кўрсаткичларини такомиллаштириш орқали уларнинг ўзаро интегратив самарадорлигини таъминлашга оид таклифлар 2017-2020 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпог'истон бўлимининг 2023-йил 18-апрелдаги 193-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакалари касбий компетентлигининг такомиллашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish