Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Гулбаҳор Шарофовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тикув машинаси газлама суриш механизмининг конструксиясини ва ҳисоблаш методларини такомиллаштириш”, 05.02.03.- Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.PhD/Т1603
Илмий раҳбар: Анвар Жўраев, техника фанлари бўйча фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Муҳаммадиев Давлат Мустафоевич , техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Фазлиддин Аминович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
тикув машинаси қайишқоқ элементлари бўлган материални суриш механизми конструксиясини ишлаб чиқиш, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида параметрларини ҳисоблашнинг илмий асосларини яратиш, амалий жиҳатдан сифатли чок олишни таʼминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикув  машинаси таркибли кинематик жуфтлари ва амортизаторли рейкаси бўлган материални суриш механизмини шатун ва коромислоларнинг самарали конструксияси ишлаб чиқилган.
  тикув машинаси материални суриш механизми рейкали шатуни тебраниш амплитудасини кинематик жуфтлар  қайишқоқ элементларининг деформацияларини инобатга олган ҳолда   шатун узунлигига боғлиқлик қонуниятлари олинган  ва параметрларини аниқланган;
   материални суриш механизми қўлланилганда ундаги резинали амортизаторлар ҳисобига ўтиш жараёнларидаги, айниқса юқори частотали тебранишлар ёʻқотилиши ҳисобига  ўтиш жараёнлари вақти (1,2÷1,4) мартагача камайиши аниқланган;
       тавсия этилган таркибли, қайишқоқ элементли материални суриш механизми бўлган такомиллаштирилган  тикув машинасиниг ишлаб чиқариш шароитида тажриба синов натижалари  олинган ва ишчи параметлари аниқланган.                             
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тикув машинаси қайишқоқ элементли, таркибли рейкали материални суриш механизми конструксиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори сифатли тикув машинаси қайишқоқ элементли, таркибли рейкали материални суриш механизми конструксиясини  “Ўзтўқимачиликсаноат” тизимидаги “ҒАЙРАТ ЧОДАК” ООО, “Парвозтекс” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022-йил 18 октябр №03/25-2944-сонли маʼлумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тикув машинасининг иш  унумдорлигини 1,1-1,2 баравар  ошиди,  ипнинг узилиши 8÷9-марта камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish