Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммадиев Зафар Облакулович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Узун толали пахта хомашёсини валикли жинлашнинг юқори иш унумдорлигидаги технологиясини яратиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Т517
Илмий раҳбар: Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Усмонқулов Алишер Қодирқулович, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Абдулҳаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёсини валикли жинлаш самарадорлигини оширувчи такомиллашган технологияни ишлаб чиқишдан ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
валикли жин машинасининг иш унумдорлигини оширувчи аррали цилиндр, аррачали барабан ва планкали барабанлар қўллаш орқали регенерациялаш бўлинмасининг юқори самарали ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган;
валикли жин ишчи майдонидан чиққан чигитнинг қўзғалмас пичоқ қия юзаси бўйлаб ҳаракатланиб, аррачали барабан тишлари билан контактга киришиш оралиғидаги ҳаракатининг назарий боғланишлари ишлаб чиқилган, қия юза бурчаги   да чала жинланган чигитларнинг аррачали барабан билан илаштириб олинишининг юқори кинематик шароити таъминланганлиги аниқланган;
Чигитнинг аррачали барабан гарнитурасидан биринчи колосниккача бўлган ҳаракат траекториясини таҳлили асосида аррачали барабан остидаги колосникли панжаранинг биринчи колосниги билан қўзғалмас пичоқ қирғоғи орасидаги масофа 10 мм бўлиши аниқланган, бу тукдор чигитларнинг аррачали барабан билан қайта таъсирлашишини ва жараённинг тезлашишини таъминлаши аниқланган; 
такомиллашган регенерация бўлинмасидаги аррали, аррачали ва планкали барабанларнинг айланишлар тезликлари, диаметрлари ва колосникли панжарадаги колосникларнинг жойлашиш параметрларининг рационал қийматлари тўла факторли тажрибанинг кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани жинлаш самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи ишлаб чиқилган илмий ва тажрибавий натижалар асосида:
комбинациялашган ишчи органларга эга жинлаш агрегатига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Валикли жин», №FAP 01533–2021й). Натижада бундай валикли жинларни қўлланилишида пахтани жинлаш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
такомиллашган регенерация бўлинмаси асосидаги валикли жин машинаси “Ўзбекистон Рахта-Тўқимачилик Кластерлар” уюшмаси тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “HAZARASP TEXTIL” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Рахта-Тўқимачилик Кластерлар уюшмасини 2022 йил 15-августдаги №18/2022-сон маълумотномаси). Натижада пахтани жинлаш самарадорлигини 25÷30% га ошириш, толадаги ифлосликлар миқдорини 1.5-2 % га камайтириш, регенерация бўлимидаги тиқилишлар 35-40 % камайиш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish